Maqola

1 373 24/01/2024

Интернетда тарқаган видеода икки полиция ҳодими меҳнат муҳожирини қўлга олиш вақтида калтаклаётгани акс этган. Видео таърифида воқеа Владивосток шаҳрининг БАМ ҳудудида бўлгани ва муҳожир шунчаки ҳужжатсиз бўлгани учун полициячилар тарафидан калтаклангани ёзилган. Бошқа манбаларда эса муҳожир гўёки полиция ҳодимларига қаршилик кўрсатгани, қочишга урунгани ва шунинг учун ушланиб, дўппослангани ёзилган.

Расмий манба воқеа ҳақиқатдан ҳам Владивосток шаҳрида бўлганини тасдиқлайди.

Владивосток шаҳри ички ишлар вазирлиги бошқармаси воқеа шаҳарнинг Фрунзенский районида 15 декабр 2023 йили содир бўлганини келтириб, ҳолатни қуйидагича баён этган:

“Хизмат вақтида икки полиция ходимининг эътиборини бир экак киши тортди. Эркак полициячиларни кўрганида асабийлашиб, яширинишга урунди. Уни қўлга олиш вақтида полициячиларнинг қонуний талабларига қаршилик кўрсатди.

24 ёшли чет эл фуқароси суриштирув ишлари учун қўлга олиниб, шаҳарнинг 4 полиция бўлимига етказилди. Материаллар ўрганилиб, унга 19.3 КоАП моддаси ва 20.25 КоАП (Россиядан мажбурий чиқариб юбориш чораси кўрилгач Россияни тарк этмаганлик учун) моддаси бўйича маъмурий протоколлар тузилди. Фрунзенский райони суди қарорига кўра, ҳуқуқбузарга маъмурий жарима қўлланилиб, Россиядан мажбурий чиқариб юбориш жазоси белгиланди.

Полиция бўлимининг баёнотида мазкур ҳолат ўрганилиб, барча тафсилотлар ўрнатилиши, полициячилар муҳожирга нисбатан қўллаган чораларга принципиал баҳо берилиши айтилган.

Элчихоналар калтакланган муҳожирнинг шахсини аниқлаб, унга етказилган жисмоний зарар ва полициячиларга берилган ҳуқуқий баҳо ҳақида  жамиятга маълумот беради, деган умиддамиз.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya