Maqola

1 582 15/01/2024

Ҳодисада автобус ва юк машинаси тўқнашиб кетган.

Нижний Новгород вилоятида жиддий оқибатларга олиб келадиган йирик ЙТҲ содир бўлди. Кеча кечқурун Кстово шаҳридаги айланма йўлда автобус ва юк машинаси тўқнашиб кетган. Бироз вақт ўтмай, уларнинг устига енгил машина келиб урилган.

Натижада оғир юк машинаси ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Автобусда бўлган яна 11 нафар Ўзбекистон фуқаролари турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Кейинчалик яна бир жабрланган шахснинг ҳам вафот этгани маълум қилинди. Қутқарувчилар жабрланганларнинг баъзиларини махсус асбоблар ёрдамида автобусдан олиб чиқишга мажбур бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, фожиага автобус ҳайдовчисининг ноўрин ҳаракати сабаб бўлган, у қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ва бошқарувни йўқотган. Воқеа ҳолатлари юзасидан терговга прокуратура қўшилди, деб хабар берилмоқда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya