Maqola

941 21/12/2023

Санкт-Петербургда Россия фуқаролигини қабул қилиш маросими доирасида 11 нафар “янги россиялик”лар паспорт билан бирга ҳарбий хизматга рўйхатдан ўтиш учун чақирув қоғози ҳам олди. Бу Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Калинин туманидаги биносида содир бўлди. Фуқароликни олганлар қасамёд қилиб, “Россия Федерациясининг озодиги ва мустақиллигини ҳимоя қилишга” ваъда беришди. Ҳарбий комиссариат вакиллари ҳам “кассадан узоқлашмасдан” уларга “военкомат”га чақирув қоғозларини топширишди.

Бу фуқароликни қабул қилган фуқароларга ҳарбий хизматга чақирув қоғозлари топширилаётган навбатдаги тадбир бўлди. Турли объектлар, жумладан, омборлар, бозорлар, ресторанлар ва масжидларда рейдлар ўтказилмоқда.

ОАВ хабарларига кўра, Москва вилоятида ўтказилган бундай ҳаракатлар натижасида икки ой ичида 350 дан ортиқ киши ҳарбий хизматга чақирилган. Шунингдек, ҳарбий хизматни ўташ учун рўйхатга олинмаган ҳарбий ёшдаги эркаклар ҳарбий хизматга жўнатилаётгани, 27 ёшга тўлганлар эса муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун шартнома тузишга кўндирилаётгани қайд этилган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya