Author Archive

Мигрантдан пул талаб қилган шахслар қўлга олинди

Илгари ҳам судланиб қўлга тушган икки эркак Нижний Новгородда мигрантдан пулини қайтаришни талаб қилган. Шиномонтажда ишловчи 32 ёшли йигит икки нафар нотаниш йигит ва таниш аёл келиб, ундан қарзини қайтаришни талаб қилган. У рад этгач, йигитлардан бири травматик тўппончани олиб, мигрантнинг оёғига ўқ узган. Кейин улар уни гараж ҳудудига...

Мигрантларсиз қийин бўлади: Перм вилоятида кадрларнинг танқислиги

2024 йилда Перм вилоятида кадрлар етишмаслиги меҳнат бозорининг асосий муаммоси бўлиб қолмоқда. Минтақада савдо ходимлари, қурувчилар, транспорт ходимлари, оддий ишчи ва ишлаб чиқариш ходимлари танқислиги сезилмоқда. Кадрларнинг етишмаслик  сабаблари демографиянинг пастлиги ва салбий миграциядир. Шу билан бирга, 2023-йилнинг январ-ноябрь ойларида вилоятда 2022-йилга нисбатан 40 фоизга кўп бўш иш ўринлари...

Екатеринбургда 400 дан ортиқ муҳожир чақирув қоғози олди

Екатеринбургда рейдлар натижасида 400 дан ортиқ муҳожир ҳарбий рўйхатга қўйилди. Хабарларга кўра, ўтган йилнинг ноябр ойи охиридан буён 450 нафар мигрант чақирув қоғози олган. Бундай фуқаролар сони кун сайин ортиб бормоқда. “150 дан ортиқ чет эл фуқаролари Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузди”, — дейилади ташкилот Марказий ҳарбий округ...

Мигрантлар Россиядаги ҳаётнинг ёқмаган томонларини айтишди

Россия Федерациясига мигрантлар рўйхатдан ўтиш ва пуллик тиббий хизматдан норози. Россияда яшашнинг асосий камчиликлари орасида мигрантлар рўйхатга олиш учун узун навбатлар, россияликларнинг ҳурматсиз муносабати, Россия фуқаролигини олмаганларга пуллик тиббий хизмат кўрсатиш ва оғир иқлим шароитларини санаб ўтилди. Хорижликлар жамоат транспортида ёки кўчада нотаниш руслар томонидан ҳурматсизликка учраганликларини айтишган. Мигрантлар...

Путин Россия армиясида хизмат қилаётган хорижликларга фуқаролик бериш ҳақидаги фармонни имзолади

Россия президенти Владимир Путин Россия Қуролли Кучлари ёки бошқа ҳарбий тузилмаларида ҳарбий хизматни ўташ учун шартнома тузган хорижликларнинг соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролигини олиш имкониятини берувчи фармонни имзолади. Шунингдек, уларнинг оила аъзолари ҳам фуқароликни олиш учун ариза топширишлари мумкин бўлади. Ҳужжатга кўра, Украинадаги махсус операция давомида соғлиғи сабабли Россия армияси...

Санкт-Петербурглик икки аёл ноқонуний миграцияни ташкил қилишда гумонланиб қўлга олинди

Санкт-Петербург иқтисодий полицияси чет эл фуқароларининг ноқонуний миграциясини ташкил қилишда гумон қилинган икки аёлни қўлга олди. ИИВ вилоят бошқармасининг 4 январ куни хабар беришича, 45 ва 48 ёшли аёллар маслаҳат бериш ниқоби остида Санкт-Петербург шаҳрига қўшни давлатлар фуқароларининг ноқонуний миграциясини уюштирган. Бунинг учун улар мигрантлар кейинчалик рўйхатдан ўтиш учун...

Энди мигрантлар Россияда иш бошлагани ҳақида Ички ишлар вазирлигини хабардор қилиши керак

Россия Ички ишлар вазирлигининг буйруғида айтилишича, 7 январдан бошлаб хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ўз меҳнат фаолиятини бошлашлари тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни хабардор қилишлари шарт. «Патент олган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириш тўғрисидаги билдиришнома патент берилган кундан бошлаб икки ой ичида...

Полиция Калинин туманида мигрантни пичоқлаган россияликни қўлга олди

2024 йил 2 январ куни соат 18:07 да Калинин тумани милициясига воқеа гувоҳидан Замшина кўчаси, 56-уйдаги кафе ёнида жанжал бўлгани ҳақида хабар келиб тушган. Воқеа жойига етиб келган ИИБ ходимлари соат 17:40 дан 18:00 гача бўлган вақт оралиғида нотаниш эркак қўшни давлатлардан бирининг фуқароси бўлган мазкур муассасанинг 35 ёшли...

Янги йил ҳибсларидан кейин ўнлаб муҳожир Санкт-Петербургдан чиқариб юборилмоқда

Санкт-Петербург судлари Янги йил кечаси Невский проспекти яқинида қўлга олинган мигрантларга нисбатан маъмурий ишларни кўриб чиқишда давом этмоқда. Санкт-Петербургда адлия органлари хориждан келган яна 13 кишини Россиядан депортация қилишга қарор қилди, деб ёзади “Фонтанка” нашри шаҳар судлари матбуот хизматига таяниб. Чет элликлар миграция қонунларини бузганликда айбдор деб топилган. Уларга...

Муҳожир ўрмонда музлаб ҳалок бўлди

Ундан олдин у шосседаги тўсиқни бузиб ташлаган. Муҳожир эркак Ленинград вилоятининг Виборг туманидаги шосседа кетаётиб автомобилини  панжарага бориб урган, кейин эса ғойиб бўлган. Фавқулодда хизматлар хабар берган “қўшни давлат фуқароси” ўрмонда ўлик ҳолда топилган. 2 январь куни маълум бўлишича, бир кун олдин кеч соат ўн бирларда полицияга А-181 Скандинавия...
«Putin uchun o‘lish»: Markaziy Osiyoliklarning Rossiya armiyasidagi fojiasi

Navigatsiya