Author Archive

Муҳожирларни айблаб тўқилган яна бир бўҳтон ошкор бўлди

Россия матбуотида ҳамма нарсада, ҳар бир жиноят ёки безорилик ҳолатларида мигрантларни айблаш одат тусига кирган. Янги йилнинг илк куниданоқ Челябинскда муҳожирлар аёллар ва “СВО” қатнашчиси бўлган шахсни дўппослагани ҳақида хабар тарқалди. Бироқ озгина фаҳм-фаросати бор одам ичиб олиб аёлларга сўкинаётган безориларнинг мигрант эмаслигини англаб олади. Мана бугун Челябинск ҳуқуқ-тартибот...

1 январдан бошлаб Россия Федерациясига кўчиб келганлар рус тилини билишларини тасдиқлашлари керак

Бошқа мамлакатлардан Россия Федерациясига ихтиёрий равишда қайтиш давлат дастурининг иштирокчиси тилни билишини бир неча усул билан исботлаши мумкин. Бу, масалан, таълим тўғрисидаги ҳужжат. Гап 1991 йил 1 сентябрдан кейин Россия Федерациясида олинган ёки рус тили давлат тили бўлган мамлакатда олинган ёки СССР даврида олинган таълим ҳақида бормоқда. Агар бундай...

Муҳожирларга «янги йил совғаси»: 3 мингга яқин мигрант қўлга олинди

Янги йил арафасида уч мингга яқин муҳожир Санкт-Петербург марказида ушланиб, полиция бўлимларига олиб кетилди. Бу ҳақда “Фонтанка” сайти хабар берган. Ушбу шахсларнинг 600 дан ортиғи Россияда миграция қонунчилигини турли хил бузгани даъво қилинмоқда. Уларнинг барчасига баённома расмийлаштириш тарзида маъмурий чоралар кўрилган. Шунингдек, юздан ортиқ одам Россия Федерациясидан чиқариб юборилиши...

Оқсил ва зираворлар: диетолог кечки овқат қандай бўлиши кераклигини тушунтирди

Кечки овқатни муайян вақтда истеъмол қилиш қоматнинг ихчамлиги, иммунитет тизимини қўллаб-қувватлашга ва иш кунидан кейин қувватни тиклашга ёрдам беради, дейди диетолог Ирина Писарева. Мутахассиснинг фикрига кўра, овқат ҳазм қилиш жараёни дам олишга халақит бермаслиги учун кечки овқатни ўз вақтида ейиш жуда муҳимдир. — Кечки овқат учун оптимал вақт 18...

Москвадаги «Сахарово» миграция маркази янги йил байрамларида ишламайди

“Сахарова” кўп функцияли миграция маркази (ММЦ) бутун Россиядаги энг йирик ҳисобланади. Бу ерда хорижликлар учун зарур бўлган барча миграция хизматлари кўрсатилади. Янги йил байрамлари туфайли “Сахарово” ММЦ ишламайди. Шу сабабли, Мосгортранс вақтинча (31 декабрдан 8 январгача) ушбу марказга олиб борувчи барча автобус йўналишларини бекор қилди. Шу билан бирга, хорижликларни...

Ўзбекистонлик Россияда мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди

Москванинг ЦСКА клубининг 20 ёшли ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев 2023/24 йилги мавсумда Россия премьер-лигаси (РПЛ) биринчи ярмининг энг яхши футболчиси деб топилди. Россия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Максим Боков: «Ҳозир Файзуллаев чемпионатнинг энг яхши ўйинчиси. Аввалига Аббосбек жисмоний хусусиятлари билан катта таассурот пайдо қилмаган бўлса-да, лекин у боши билан...

2024 ва 2025 йилларда муддати тугайдиган «права»лар узайтирилди

2024 ва 2025 йилларда муддати тугайдиган ҳайдовчилик гувоҳномалари уч йилга узайтирилди. Ички ишлар вазирлиги расмий вакили Ирина Волкнинг маълум қилишича, яқин уч йил ичида Россияда 5 миллиондан ортиқ ҳайдовчилар “права”ни янгилаш учун ариза топширишлари шарт эмас. “2024 ва 2025 йилларда муддати тугайдиган ҳайдовчилик гувоҳномалари уч йилга узайтирилмоқда, – деди...

«Газпром» Ўзбекистон билан 15 йиллик шартнома имзолайди

“Газпром” раҳбари Алексей Миллер Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон билан газ етказиб бериш бўйича 15 йиллик шартномалар тузишни режалаштираётганини маълум қилди. Бу ҳақда у йилнинг дастлабки якунларига бағишланган йиғилишда маълум қилди. Ушбу шартномаларни имзолаш 2024 йилда Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида режалаштирилган. Миллернинг баёнотига кўра, янги шартномалар бўйича Марказий Осиёга барқарор...

«Юзлаб муҳожирлар тобутда келмоқда» – Тожикистон президенти мигрантлар ҳақида гапирди

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 28 декабр куни парламентга қилган мурожаатида меҳнат муҳожирлари, айниқса аёллар билан боғлиқ вазиятдан хавотир билдирди, бироқ аниқ мисоллар келтирмади. 2023 йилда тожикистонлик меҳнат муҳожирлари Россияда тез-тез рейдлар ва полиция томонидан босим ўтказилаётгани ҳақида хабар беришган. Президент Тожикистон ҳукумати муҳожирлар ҳуқуқларини етарлича ҳимояланмаганликда доимий танқид қилинишига...

Санкт-Петербургда оғир жиноятларда айбланган бир неча киши Россия фуқаролигидан маҳрум этилди

Санкт-Петербург полицияси жиноят содир этган ўнга яқин қўшни давлат фуқароларининг Россия фуқаролигини бекор қилди. Уларнинг аксарияти гиёҳванд моддалар савдосида айбланган. Кавказорти давлатида туғилган 41 ёшли фуқаро гиёҳванд моддаларнинг катта партиясини сақлаган ва уларни ўзи ҳам истеъмол қилган. У 4 йиллик шартли қамоқ муддатига ҳукм қилинди. Унинг 27 ёшли ватандошига...
«Putin uchun o‘lish»: Markaziy Osiyoliklarning Rossiya armiyasidagi fojiasi

Navigatsiya