Author Archive

MIGRANT NEWS – МИГРАНТЛАР УЧУН ҲАФТА ЯНГИЛИКЛАРИ I 09.07.2023

 Пул ўтказиш комиссияси ошди Шундай қилиб бугунги эфирда: Пригожиннинг қўзғолони туфайли рубл қадрсизланиши кучаймоқда Астраханда ўзбекистонлик фуқаро ўз ҳамюртини ўлдириб қўйди Сбербанк Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари учун юридик ёрдам хизматини ишга туширди Сбербанк хорижга пул юбориш комиссиясини оширди Россияда хорижликларга дорихоналар ва савдо расталарида ишлаш тақиқланади Россияда ишчи...

Эски «Нексия» туфайли ўзбекистонлик аёл ҳамюрти томонидан ўлдирилди

Новосибирскда автомобил савдоси туфайли аёлни ўлдирган мигрант 9,5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Новосибирск вилоят суди 6 июль куни 44 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг қотиллик ишига нуқта қўйди. Бу жиноят тўққиз ой давомида очилмай қолди. Ўтган ёзда Троитск қишлоғида яшовчи фуқаро ўрмонга бориб, буталар орасидан скелет топиб олган. Суд-тиббиёт экспертлари...

Украинада ўзбек ресторани бомбапаноҳга айландими?

Украинада ўзбек ресторани бомбапаноҳга айландими? Россия-Украина уруши, Ўзбекистон, ўзбеклар. — Украин халқи уруш ҳақидаги хабарлар чиққанда ҳам, чегарада Россия ҳарбийлари тўпланганида ҳам, Россиянинг фашистлар сингари тонг сахарда уруш бошлашига ишонмаганди, – дейди Харкивдаги ўзбек Шаҳобиддин Юсупов. Украинадаги ўзбек тадбиркори билан уруш ҳақида, у ердаги ўзбекларнинг украиналикларни қандай қўллашаётгани ҳақида...

Волгоградда қулликка учраган 62 нафар ўзбекистонликка ёрдам берилди

Волгоград вилояти инсон ҳуқуқлари бўйича комиссарига кўра, фермер хўжаликларидан бирида ишлаётган 62 нафар ўзбекистонлик муҳожир оғир меҳнат шароитидан шикоят қилган. Мигрантлар Ўзбекистон Бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ваколатхонасига шикоят қилишган. Уларнинг айтишича, иш берувчи уларнинг паспортларини олиб қўйган, иш вақтини узайтирган ва узоқ вақтдан бери маошларини...

Кун қаҳрамони: Москвадаги мигрант курьер кекса аёлни телефон фирибгарларидан қутқариб қолди

Москвада посилка олиш учун келган ҳушёр курьер нафақахўр аёлни уни алдаб пулини олмоқчи бўлган телефон фирибгарларидан қутқариб қолди. Baza телеграм канали хабарига кўра, Андрей исмли мижоз курьерни Маленковская кўчасидаги уйга чақирган. Курьер посилка олиб Ҳайкалтарош Мухина кўчасидаги бинога етказиши керак эди. Бироқ Маленковская кўчасига келган Абдуллоҳ исмли курьер посилка...

Рубл тушиб, евро ва доллар кўтарилмоқда

Россия валютаси пасайишда давом этиб, бугун эрталаб Москва биржасидаги савдолар чоғида бир евро учун 102,007 рубл ва бир доллар учун 93,85 рублгача тушди. Евро ва доллар охирги марта 2022 йилнинг март ойида Россиянинг Украинага бостириб кириши ва халқаро санкциялар жорий этилганидан кейин шу даражагача кўтарилган эди. “Вагнер” қуролли гуруҳи...

The New York Times огоҳлантиради: «ФСБ сизни кузатмоқда»

3 июл куни The New York Times (NYT) газетасида Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) томонидан қўлланиладиган россияликларнинг тармоқ фаолиятини кузатиш усуллари ҳақида мақола чоп этилди. Мақола номи ошкор этилмаган компания ёки ташкилотдан келган «юзлаб файллар» асосида тузилган. Материалда Россиянинг «Цитадель» компанияси ва унинг шўъба корхонаси «МФИ Софт» (MFI Soft) доирасида...

Эксперт Россияда ишчи кучи етишмаслигига уруш сабабчи деб ҳисоблайди

Кадрлар танқислиги россияликларнинг «махсус операция»га сафарбар қилиниши ва хорижга кетиши сабабли юзага келди. Корхоналарнинг раҳбарлари меҳнат унумдорлигини ошириш учун ишчилар меҳнати ҳажмини оширишга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақда Россия Меҳнат Конфедерацияси департаментининг юридик бўлими бошлиғи Олег Бабич «Говорит Москва» радиостанцияси эфирида маълум қилди. “Фуқароларнинг чиқиб кетиши туфайли бизда ишчи кучига...

Россияда хорижликларга дорихоналар ва савдо расталарида ишлаш тақиқланади

Мигрантлар учун янги чекловлар 2024 йилда кучга киради. Россиядаги хорижликларга дорихоналарда фармацевт бўлиб ишлаш ва бозорларда савдо қилиш тақиқланади, қурилиш ва дарахт кесиш ишларида ҳам уларнинг сони жиддий чекланади. Бундай қоидалар хорижий ишчиларнинг рухсат этилган улуши тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасида ёзилган. Ҳужжат Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталида жойлаштирилган. Удмуртияда мумкин...

Нижнекамскдаги шаҳар пляжида ўзбекистонлик йигит чўкиб кетди

Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, уни сақлаб қолишнинг иложи бўлмади. 3 июл куни Нижнекамск шаҳридаги “Кама” шаҳар пляжида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари соат 16:30 да чўкиб кетаётган 25 ёшли Ўзбекистон фуқаросини сувдан олиб чиқишди. Қутқарилган эркак ҳушсиз ҳолатда тез ёрдам бригадасига топширилди, деб хабар қилган Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Татаристон бўйича...
«Putin uchun o‘lish»: Markaziy Osiyoliklarning Rossiya armiyasidagi fojiasi

Navigatsiya