Turkum: Россия хабарлари

18 декабр куни Москвада меҳнат муҳожирлари учун III бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтади

18 декабрь куни  Migranto.ru портали Москва шаҳрида меҳнат муҳожирлари учун  «Қонуний хаёт. Қонуний иш» шиори остида учинчи бўш иш ўринлари ярмаркасини ўтказади. Айни пайтда меҳнат бозорида мураккаб вазият юзага келди: йирик ритейлерларнинг кетиши ва хорижий компанияларнинг ёпилиши билан нафақат Россия фуқаролари, балки чет эллик меҳнат муҳожирлари ҳам ишсиз қолмоқда....

Домодедовода қуролли шахслар бишкеклик мигрантларни тунаб кетди

Домодедово аэропортидан чиқиш жойида содир этилган қуролли ўғирликнинг янги тафсилотлари маълум бўлди. Босқинчилар Бишкекдан Москвага учиб келган эркакларга ҳужум қилиб, уларнинг 4,1 миллион долларини ўғирлашган, деб ёзади “Ren.tv”. Манбага кўра, пул ўғирлашда етти киши иштирок этган. Қора кийим ва ниқоб кийган, автоматлар билан қуролланган ҳужумчилар зўрлик билан пул солинган...

19 ноябрь куни Москвада ўзбек диаспорасининг йиллик конференцияси бўлиб ўтади

Бу йилги анжуманда Москвадаги ўзбек диаспорасининг таниқли вакиллари – тадбиркорлар, шифокорлар, олимлар ва жамоат арбоблари, маданият ва спорт намояндалари, Москвадаги ҳокимият ва жамоатчилик ташкилотлари вакиллари иштирок этади. Анжуманнинг биринчи қисмида Москва шаҳридаги ўзбек диаспорасидаги ишларнинг бугунги ҳолати, жумладан. Москва ва Москва вилоятидаги ўзбек жамиятларини бирлаштириш, Ўзбекистон ёшларининг гиёҳванд моддалар...

Фавқулодда вазиятларда «ВНЖ»си бор мигрантларга компенсация тўланади

Россия Федерацияси ҳудудида ҳар қандай фавқулодда вазиятга тушиб қолган чет эл фуқаролари россияликлар билан тенг равишда давлатдан молиявий ёрдам олишлари мумкин. Россияда жабрланган хорижликларга компенсация тўлаш бўйича “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ва техноген фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги федерал қонун имзоланди. Ҳужжат Россия Федерациясида доимий яшовчи чет эл фуқаролари...

Депутат 100 минг муҳожирга ҳужжатларни сохталаштиришда ёрдам берди

Санкт-Петербургда ҳуқуқ-тартибот идоралари мисли кўрилмаган миқёсдаги ноқонуний миграция каналини ташкил этган жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олди, деб хабар бермоқда Россия ОАВ. Россияда Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидан келган 100 мингдан ортиқ муҳожирни ноқонуний равишда “қонунлаштирган” жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Ҳуқуқ-тартибот идораларидаги шахснинг айтишича, бир неча ўнлаб кишилар,...

Костромада  давлат хизматлари ягона маркази миграция соҳасида хизмат кўрсатади

Энди сиз аввалгидек вилоятнинг турли жойларидаги филиалларни айланиб чиқишингиз шарт эмас. Костромада вилоят полициясининг ягона давлат хизматлари маркази очилди, у Кузнецкая кўчаси 9-уйда жойлашган. Илгари вилоят ички ишлар вазирлигининг миграция масалалари билан шуғулланувчи бўлимлари вилоятнинг турли туманларидаги бир нечта филиалларда жойлашган эди. Энди сиз бошқа бўлимларни айланиб чиқишингиз шарт...

Чет эл фуқаролари “Госуслуги.ру” порталида патент учун тўлов қилишлари мумкин

Патент олиш учун ҳужжатлар шахсан топширилади ва кейин унинг муддатини онлайн тарзда узайтириш мумкин бўлади. Бунинг учун чеклар, банкоматлар ёки тўлов терминаллари талаб қилинмайди. Россияда ишлаётган чет эл фуқаролари давлат хизматлари марказининг “Госуслуги.ру” порталида ишлаш учун патент пулини тўлашлари мумкин. “Меҳнат патенти“ нима? Патент – чет эл фуқароларининг Россияда меҳнат...

Россияда мигрантларнинг йўқолиб қолиш ҳолатлари кўпаймоқда

Хорижий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Россияда қисман сафарбарлик бошланганидан сўнг, мамлакатда ишлаётган тожикистонлик меҳнат муҳожирларининг ғойиб бўлиб қолаётгани ҳақида хабарлар кўпая бошлаган. Ғойиб бўлиб қолганларнинг қариндошлари ва дўстларининг маълум қилишича, бедарак йўқолганларнинг ёши 20-30 ёшлар орасида бўлган. Жумладан, Озоди радиоси шу ҳақда хабар бермоқда. Бедарак йўқолиб қолган мигрантларнинг...

2030 йилгача Россия қурилишларида бир миллионга яқин мигрант иш билан таъминланиши мумкин

Россияда қурилиш кадрларини жадал тайёрлаш дастури шакллантирилади ва МДҲ давлатларидан малакали ишчиларни ёллашдаги тўсиқлар камаяди. 2030 йилгача қурилиш индустрияси ва уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш стратегиясидан келиб чиқадиган ушбу ва бошқа чора-тадбирлар қурилиш соҳасида бир миллион нафаргача меҳнат мигрантларини иш билан таъминлаш имконини беради. Бу ҳақдаги ҳужжат ҳукумат сайтида эълон...

2023 йилда Москвада меҳнат мигрантлари учун ойлик патент тўлови 6600 рублгача ошиши мумкин

«2022 йилда меҳнат мигрантларининг тармоқлардаги расмий маоши 11,5 фоизга ошди. Шу муносабат билан патент нархини мутаносиб равишда ойига 6600 рублгача ошириш таклиф қилинмоқда»,  — деб тушунтирди Мурченко Москва шаҳар думасида. 2023 йили Москвада ишлаётган меҳнат муҳожирлари учун ойлик патент тўлови 6600 рублгача ошиши мумкин. Бу ҳақда Москва шаҳар думасида бўлиб ўтган...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya