Turkum: Россия хабарлари

167 йўловчиси бўлган самолёт далага қўнди

«Уральские авиалинии» компаниясининг йўловчи самолёти далага фавқулодда қўнишга мажбур бўлди, деб хабар берган МЧСнинг Новосибирск вилояти бўйича бош бошқармаси. Самолёт соат 9:44 да Новосибирск ва Омск ўртасида жойлашган Убинское қишлоғи яқинида қўнган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин ва жабрланганлар йўқ. “Қутқарувчилар воқеа жойида. Биз буни назорат остида ушлаб турамиз. Биз...

Санкт-Петербургда патент тўловлари қимматлашиши мумкин

Санкт-Петербургда мигрантлар учун патентлар нархи ўзгариши мумкин. 8 сентябрь куни коррупцияга қарши экспертиза порталида эълон қилинган қонун лойиҳасидан келиб чиққан ҳолда, шаҳар ҳокимияти уни ҳисоблаш учун қўлланилган коеффициентни ўзгартирмоқчи. “2024 йил учун Санкт-Петербургдаги меҳнат бозорининг ҳудудий хусусиятларини акс эттирувчи коэффициент 1,688693 қилиб белгилансин”, — дейилади ҳужжатда. Патент нархини ҳисоблашда...

Собянин янги муддатга Москва мэри этиб қайта сайланди

Дастлабки маълумотларга кўра, Сергей Собянин Москва мэрлигига сайловда 77 фоиздан ортиқ овоз тўплаган. У москваликларга миннатдорчилик билдирди ва шаҳарни ободонлаштиришга ваъда берди. КПРФ, ЛДПР ва “Новые люди” партияларидан рақобатчилар 10 фоиздан кўп овоз олмаган. Москвада мэр сайлови бўйича овоз беришнинг дастлабки натижалари сарҳисоб қилинди. Сайловда 3,3 миллион киши иштирок...

Мироновнинг Россия Федерациясининг янги фуқароларига оналик капиталини бермаслик ғояси танқид қилинди

«Справедливая Россия — За правду» фракциясининг Россия фуқаролигини олган муҳожирларга кейинги беш йил давомида оналик капиталини бермаслик тўғрисидаги таклифи ҳуқуқий жиҳатдан нотўғри, деди мигрантлар федерацияси президенти Вадим Коженов. «Қонун лойиҳаси қабул қилинмаслиги аниқ, бу бемаънилик. Бу кўриб чиқилишига ва қабул қилинишига жиддий ишонасизми? Россия фуқароси қонунга кўра, оналик капитали...

Тўхтаган қурилиш майдонлари ва ифлос кўчалар – Мигрантларнинг 50 фоизи Россияни тарк этишга тайёр

Рублнинг қадрсизланиши туфайли Марказий Осиёдан келган меҳнат муҳожирлари Россияда энг кўп муаммоларни бошдан кечирмоқда. Улар ўз даромадларини долларга айлантириб, оилаларига жўнатади. 5 сентябр куни эса Ўзбекистоннинг Oson ва Pay Way хизматлари чет элга пул ўтказмаларини тўхтатди. Бундай шароитлар муҳожирларни ишлаш учун янги мамлакатлар топиш ҳақида ўйлашга мажбур қилди. Ўзбек...

Порахўр полиция майори қўлга тушди

У ноқонуний мигрантларни ёллаган тадбиркордан пора олган. Россия Ички ишлар вазирлиги Ички хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари полиция майори Антон Иванькони пора олаётган вақтида қўлга олди. Жанубий Бутово “участкавой”лари вақтинча бошлиқсиз қолди. Қайд этилишича, Ички ишлар вазирлиги ходими бир тадбиркор томонидан унга 120 минг рубл берилаётган вақтда қўлга олинган. Савдогар...

Ўзбек муҳожирлари ўртасида муштлашув бўйича жиноий иш очилди

Нижнекамскдаги “Султон” кафесида Ўзбекистон фуқаролари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди. Воқеа 3 сентябрь куни соат 01:05 да содир бўлган. Бу маълумотни Татаристоннинг Нижнекамск тумани ижроия қўмитаси раҳбарининг фавқулодда вазиятлар, фуқаро мудофааси ва терроризмга қарши кураш бўйича ўринбосари Артур Салахов тасдиқлаган. Видеода акс этган оммавий муштлашувда 35-40 га яқин одам...

Россияда муҳожирлар кўпаяди: ҳукумат кадрлар етишмаслиги муаммосини айтмоқда

Иқтисодий ривожланиш вазирлиги раҳбари Максим Решетниковнинг фикрича, Россияда ишчи кучи танқислиги ва рекорд даражада паст ишсизлик иқтисодиёт ривожланишига тўсқинлик қилмоқда. У муаммони мигрантларни жалб қилиш ва сунъий интеллектни жорий этиш орқали ҳал қилишни таклиф қилмоқда. Иқтисодиёт вазири Решетниковнинг фикрича, ишсизликнинг пастлиги ва ишчилар тақчиллиги Россия иқтисодиёти учун жиддий муаммо...

АҚШ элчихонаси Green Card бўйича виза берилмаслиги эҳтимоли ҳақида огоҳлантиради

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси 2023 Diversity Visa (Green Card) дастури бўйича янгиланган маълумотни эълон қилди. Бутун дунё бўйлаб, йиллик белгиланган 55000 та визалар сони чеклови қамраб олингандан сўнг, барча АҚШ элчихоналари DV дастури бўйича визаларни бошқа тақдим эта олмайди. Тошкентда ушбу ойда бўлажак виза суҳбати куни белгиланган мурожаатчилар, виза ололмасликлари...

Москва вилояти, Брянск ва Ростов вилоятларига дронлар ҳужуми уюштирилди

Иккита дрон Ростов вилоятида, иккита Брянск вилоятида ва яна биттаси Москва яқинидаги Раменский туманида уриб туширилган. Брянскда уриб туширилган учувчисиз учиш аппаратининг  қолдиқлари темир йўл вокзалининг ойналари, вокзал майдони ва бир нечта вагонларга зарар етказган, бироқ ҳеч ким жабрланмади, деб ёзади губернатор Александр Богомаз ўзининг телеграм каналида. Раменскоеда дрон...
«Putin uchun o‘lish»: Markaziy Osiyoliklarning Rossiya armiyasidagi fojiasi

Navigatsiya