Туркум: Россия хабарлари

Россия уяли алоқа операторлари мобил интернет тарқатишни бепул қилади

Бу шуни англатадики, 2023 йил 23 октябрдан бошлаб Россия уяли алоқа операторлари мобил телефонлардан интернет-трафикни тарқатиш учун тўлов олмайди. Бундай қарор Федерал Монополияга қарши Хизмат (ФАС) томонидан истеъмолчиларнинг шикоятларини кўриб чиққандан сўнг қабул қилинди. Аввалроқ, 2022 йилда МТС, «Мегафон», «Билайн» ва «Теле2» интернет-трафик тарқатиш учун тўловлар жорий қилган эди....

Волгограднинг учта туманида мигрантларга қарши рейдлар ўтказилди

Рейддан мақсад, муҳожирларнинг қонунга риоя қилишини назорат қилиш эди. 27 октябрь куни Волгограднинг учта туманида хорижлик фуқароларнинг меҳнат ва миграция қонунчилигига риоя этишини назорат қилиш бўйича рейд доирасида тадбирлар ўтказилди. Ички ишлар вазирлигининг Волгоград вилояти бўйича бош бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, чет элликлар миграция ва меҳнат қонунчилиги нормаларига...

Москвада Россия фуқаролигини олган Марказий Осиё фуқароларига нисбатан 22 та жиноий иш очилди

Москва СК (Тергов қўмитаси) ҳарбий хизматдан бўйин товлагани учун Россия фуқаролигини олган асли Марказий Осиёда туғилган фуқароларга нисбатан 22 жиноий иш қўзғатди. 80 нафар фуқаро Россия Федерацияси Қуролли Кучлари сафига хизмат қилиш учун юборилди, дейилади қўмита матбуот хизмати хабарида. Хабар беришларича, терговчилар ҳарбий хизматни ўташдан бўйин товлаётган шахсларни аниқлаш...

Мигрантларга ўз яшаш жойи бўйича “Госуслуги” орқали рўйхатдан ўтишга рухсат берилди

26 октябрдан бошлаб хорижий фуқаролар “Госуслуги” портали орқали ўз яшаш жойи бўйича электрон рўйхатдан ўтиш имкониятига эга бўлди. Бунда мулк эгаси мигрант томонидан тақдим этилган аризани тасдиқлаши керак. Янги норма хорижий фуқарога “Госуслуги” портали орқали миграция пропискаси органига Россияга келганлиги, шунингдек, 18 ёшга тўлмаган фарзандларининг келиши тўғрисидаги билдиришномани мустақил...

Патриарх муҳожирлар оқими туфайли Россия ўзлигини йўқотишидан қўрқмоқда. Муфтий бошқача фикрда

Москва ва Бутун Россия Патриархи Кирилл МПГУ талабалари билан учрашувда, агар хориждан жалб қилинган меҳнат муҳожирларининг маданияти ҳукмронлик қила бошласа, Россия ўзининг маданий ўзига хослигини йўқотиши мумкин, деб иддао қилган. “Бундай одамлар бизга на эътиқоди, на маданияти билан яқинлашмайди. Уларнинг ўз эътиқоди ва ўз маданияти бор. Ўқимишли, ақлли рус...

“Военкомат”ларга жўнатилган мигрантлар орасида биринчи дезертирлар пайдо бўлди

Ҳарбий хизматга чақирилган икки нафар асли тожикистонлик Москвадаги ҳарбий комиссариатдан қочиб кетган. Уларга нисбатан “ҳарбий ва муқобил давлат хизматидан бўйин товлаш” айблови билан Жиноят кодексининг 328-моддаси 1-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган. Бу ягона ҳолатми ёки муҳожирлар оммавий равишда Россия Қуролли Кучларидаги хизматдан бўйин товлай бошлайдими? Тергов маълумотларига кўра, 2004...

Москва шаҳрида ноябрь ойида “РВП” олиш учун квотага ариза топшириш кунлари эълон қилинди

Аризалар 2023 йилнинг 1,2,3 ва 7 ноябрь кунлари қабул қилинади. Маълумот учун, “РВП” (вақтинчалик яшаш учун рухсатнома) бу – чет эл фуқаросининг паспортига қўйиладиган муҳр. “РВП” қайси регион учун мўлжалланса, мигрантга шу ҳудудда вақтинча яшаш ва патентсиз ишлаш ҳуқуқи берилади. Аризалар “Сахарово” кўп тармоқли миграция марказида душанбадан пайшанбагача соат...

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси фуқаролик олиш учун аризалар қабул қилишни тўхтатди

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Россия фуқаролигига оид аризаларни қабул қилишни вақтинча тўхтатгани ҳақида ўз телеграм каналида хабар берди. Бунга Россия Федерациясининг фуқаролиги тўғрисидаги янги Федерал қонуннинг кучга кириши сабаб қилиб кўрсатилган. “Фуқаролик масалалари бўйича аризаларни қабул қилиш иш тартибини белгиловчи фуқаролик масалаларини кўриш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилингунга қадар тўхтатилди”,...

Ўзбекистонлик мигрант хорижда қандай қилиб молиявий компенсация олиши мумкин?

Хорижда қонуний ишлаётган ҳар бир ўзбекистонлик меҳнат муҳожири молиявий тўлов, ётоқхонада вақтинчалик турар жой ва бошқаларни олиши мумкин. Ўзбекистонлик мигрантлар қуйидаги турдаги ёрдамларни олишлари мумкин: 2 БРВ (660 минг сўм) миқдорида бир марталик молиявий тўлов; вақтинчалик ётоқхоналарда жойлаштириш; меҳнат қобилиятини ёки соғлиғини йўқотган тақдирда Ўзбекистонга қайтарилиш; вафот этган фуқаронинг...

Томск университетлари Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиради

Томск вилоятига Ўзбекистон делегацияси ташриф буюрди. Ташриф доирасида Томск Катта университети олий ўқув юртлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Суҳбатда маҳаллий ўзбек диаспораси вакиллари ҳам иштирок этди. Суҳбат натижасида, хусусан, Ўзбекистоннинг ўсиб бораётган иқтисодиёти учун, жумладан, олий таълим билан боғлиқ бўлмаган кадрларни профессионал онлайн курслар форматида тайёрлаш ва қайта...
Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация