Россияда президентлик сайлови қачон бўлиши маълум қилинди
Федерация Кенгаши 2024 йил 17 мартда Россияда президентлик сайлови ўтказиладиган санани тасдиқлади. Қарор парламент юқори палатасининг бугунги йиғилишида қабул қилинган ва у расмий эълон қилинган пайтдан эътиборан кучга киради. Россия Федерацияси Конституциясининг 102-моддасига мувофиқ, давлат раҳбари сайловини ташкиллаштириш Федерация Кенгашининг ҳуқуқи ҳисобланади. Мазкур қарор кучга киргандан сўнг сиёсий партиялар...