Туркум: Ўзбекистон хабарлари

Ўзбекистонда доллар курси мутлақ максимал қийматни янгилади

Америка валютаси йил бошидан бери қимматлашмоқда, ўсиш суръати аста-секин тезлашмоқда. Ўзбекистон тижорат банклари 12 июл, пайшанба куни яна доллар курсини оширди. Валюта айирбошлашни таклиф қилувчи барча кредит ташкилотлари учун доллар 11 650 сўмдан сотилмоқда. Бу аввалги максимал кўрсаткичдан 20 сўмга юқори бўлиб, икки марта – бир кун аввал ва...

Ўзбекистон асосий олтин сотувчиларидан бирига айланди

Маълум бўлишича, жаҳон марказий банклари жорий йилнинг май ойида олтин-валюта захираларидан 27,4 тонна олтин сотган. Бу Жаҳон Олтин Кенгаши (WGC, World Gold Council – 1987 йилда олтинга бўлган талабни рағбатлантириш учун дунёдаги асосий олтин ишлаб чиқарувчилар томонидан тузилган ташкилот) томонидан ҳисоблаб чиқилган. Таққослаш учун, бир ой аввал, апрел ойида...

Бир гуруҳ фаолларнинг диний материалларни тарқатиш юзасидан мурожаати эълон қилинди  

Хабарингиз бор, охирги пайтларда бир қанча юртдошларимиз диний мазмундаги материалларни интернет тармоғида тарқатганлиги юзасидан жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортилаётгани жамиятда турли норозиликларни уйғотмоқда. Шулардан бири беш йил аввал Туркияда ишлаган ўзбекистонлик 57 ёшли аёлнинг тақиқланган диний маърузага “класс” босгани учун озодлиги 3 йилга чеклангани ҳақида хабар берган эдик. Интернетда...

Мирзиёев хорижда меҳнат қилувчиларни қўллаб-қувватлайди

Хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар ҳақиқий қаҳрамон — Шавкат Мирзиёев. ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев қашқадарёлик сайловчилар билан учрашувда хориждаги юртдошларимизни қўллаб-қувватлашга оид режаларни маълум қилди. АҚШ, Канада, Буюк Британия, Япония ва Европа давлатларидан юқори маош тўланадиган иш топиб, кетаётган юртдошларимизга йўл чиптаси ва “ишчи виза”ни олиш харажатлари тўлиқ қоплаб...

“Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

Унга кўра, Қурбон ҳайитининг биринчи куни 28 июн – чоршанба кунига тўғри келади ва фуқаролар 2 июлгача кетма-кет 5 кун дам олади. Шундай қилиб: 28 июнь (чоршанба) — Қурбон ҳайити байрами; 29 июнь (пайшанба) — барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни; 30 июнь (жума) — барча ходимлар учун...

Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди

Кеча Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми-2023 доирасида “Газпром” бошқарув қўмитаси раиси Алексей Миллер Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев ва Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов билан учрашди. Унда газ соҳасида ҳамкорликнинг жорий ва истиқболли масалалари кўриб чиқилди. Томонлар Россия газини Ўзбекистон Республикасига етказиб бериш бўйича шартнома ва Ўзбекистон...

АҚШ, Канада ва Польшага ишга юборишни иддао қилган фирибгарлар қўлга олинди

Хорижга ишга юборишни иддао қилган айрим ҳамюртларимиз ноқонуний равишда АҚШ, Канада ва Польша ишга юборишни ваъда қилиб жиноят кўчасига кириб қолмоқдалар.  Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Оқдарё туманида яшовчи шахс танишлари орқали Тайлоқ туманида истиқомат қилувчи икки...

Тадқиқот: Россиянинг турли минтақаларида уйни ижарага олиш қанчага тушади?

Россияга ишлагани кетмоқчимисиз ёки дам олганими? Балки Россиянинг бир вилоятидан бошқасига кўчмоқчидирсиз? Хўш, сиз ушбу мамлакатдаги ижара нархлари билан танишмисиз? Келинг, биргаликда “Migrant.uz” сайти аудиторияси берган реал маълумотлар орқали ижара нархларига ойдинлик киритамиз. Жамланган маълумотларга кўра, юртдошларимиз истиқомат қилиб турган ерларда ижара нархлари қуйидагича: Москва ва Москва вилоятида –...

Хитойдан Ўзбекистонга мултимодал транспорт йўлаги орқали илк юк поезди йўлга чиқди

“Zhejiang Union of Railway Logistics” компанияси, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва НК «Кыргыз темир жолу» давлат корхонаси ҳамкорлигида Ланчжоу станциясидан Тошкентга 30 та контейнердан иборат блок поезди ҳаракати йўлга қўйилди. Бу билан  Сиан шаҳрида бўлиб ўтган “Хитой – Марказий Осиё” саммити доирасида эришилган келишувлар амалга оширилмоқда. “Хитой – Қирғизистон...

Ислом Каримовнинг ўғли ўгай онаси билан судлашмоқда

Собиқ президент Ислом Каримовнинг биринчи турмушидан бўлган ўғли Пётр Каримов Татяна Каримовага нисбатан ворислик ҳуқуқи туфайли даъво қўзғагани маълум бўлди. 26 июн куни Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судида Ўзбекистоннинг биринчи президенти, марҳум Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татяна Каримовага нисбатан фуқаролик иши кўриб чиқилади — даъвогар Ислом Каримовнинг биринчи...
Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация