Turkum: Ўзбекистон хабарлари

Ўзбекистонликлар Қозоғистонда “регистрация”сиз 5 кунгина эмас, 30 кун ҳам юриши мумкин

Ўзбекистон фуқаролари учун Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддати 30 кунгача узайтирилди. Эски тартибга кўра, бу муддат 5 кунни ташкил этарди. Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасидаги «Фуқароларнинг ўзаро келиб-кетиш шартлари тўғрисида»ги битимга ўзгартириш киритилиб, ўзбекистонликларнинг ушбу давлатга кириши, у ерда бўлиши ва чиқиб кетиши тартиби ўзгарди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги...

Украина билан чегарадош ҳудудларда ўқийдиган талабалар ва уларнинг ота-оналари диққатига!

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Украина билан чегарадош ҳудудлардан ўқиши Ўзбекистонга кўчирилишига рухсат берилган талабалар рўйхатини тасдиқлади. Талабалардан ҳужжат топширган ОТМларининг ўқишни кўчириш бўйича масъулларига учрашиши сўралди. Украина билан чегарадош 8 та ҳудуддан ўқишини кўчиришга истисно тариқасида рухсат берилган бир гуруҳ талабалар рўйхати тасдиқланди, дея хабар бермоқда Олий таълим, фан ва инновациялар...

2022 йили Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми товар ва хизматлар экспорти ҳажмидан ошган

2022 йил якунига кўра Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилга нисбатан 2,1 баробарга ошиб, қарийб 17 миллиард долларга етди, деб хабар беради Марказий банк. Ушбу рекорд миқдор ўтган йили 15 миллиард доллардан сал кўпроқни ташкил этган товар ва хизматлар экспорти ҳажмидан ошиб кетган (11 094 миллиард доллар — товарлар, 3 959,5 миллиард доллар —...

Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари чегарадан ID-карта билан ўтишлари мумкин бўлади

Ўзбекистон фуқаролари Қирғизистонга киришда ID-картадан фойдаланишлари мумкин бўлади. Айнан шу тартиб республикамизга келаётган Қирғизистон фуқаролари учун ҳам амал қилади. Бу ҳақдаги келишувлар Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи чоғида имзоланган. Буйруқ икки давлатнинг тегишли органлари барча қонунчилик тартиб-таомилларини якунлаганидан кейин тахминан икки ой ўтгач кучга киради. Бу Ўзбекистон фуқаролари ички ID-картадан...

1 мартдан бошлаб Россиядан Ўзбекистонга табиий газ импорти йўлга қўйилади

Уч саҳифалик йўл харитаси 8 та банддан иборат бўлиб, унда Россиядан Ўзбекистонга Қозоғистон ҳудудидан ўтувчи «Ўрта Осиё – Марказ» газ қувури орқали бозор нархида табиий газ етказиб бериш учун зарурий техник чоралар акс этган. Россиядан Ўзбекистонга табиий газ импорти 2023 йил 1 мартдан бошланиши режалаштирилган. Бу ҳақда 24 январь куни Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва Россиянинг «Газпром»...

Фарғонадан Қирғизистонга микроавтобус қатнови қайта тикланди

26 январдан Фарғонадан Қирғизистонга пандемия сабаб тўхтаб қолган микроавтобус қатнови қайта тикланди. Фарғона-Қувасой-Қизил-қия йўналиши умумий масофаси 39,5 километрни ташкил этиб, йўлкира нархи 12 минг сўм этиб белгиланди. 26 январдан Фарғона-Қувасой-Қизил-қия халқаро йўналишида микроавтобус қатнови қайта тикланди, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати. Қирғизистон томонидан Қизил-қия йўловчи ташиш компанияси, Ўзбекистон томонидан...

Ўзбекистон «Газпром» билан газ соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича йўл харитасини имзолади

Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва «Газпром» раҳбари Алексей Миллер Россия ва Ўзбекистон ўртасида газ соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича «йўл харитаси»ни имзолади. Бу ҳақда холдинг матбуот хизмати хабар берди. Ҳужжат 24 январь куни ишчи учрашувда имзоланган, унда Миллер ва Мирзамаҳмудов ҳамкорликнинг жорий ва истиқболли масалаларини кўриб чиқишган. Бошқа тафсилотлар берилмаган. Бундан олдин, 18 январь куни Миллернинг...

Темирйўл вокзалларига киришдаги қийинчиликларга қачон нуқта қўйилади?

Пойтахт, вилоят ва туманлардаги исталган темирйўл вокзалларига борманг, ҳаммаси худди чегарадек ўраб олинганининг гувоҳи бўласиз. Яқин йилларда айрим ҳокимлик, прокуратура, ҳатто вазирликлар бинолари олдидаги панжаралар олиб ташланди. Лекин ислоҳотлар негадир вокзал тўсиқларидан ичкарига “ўта олмаяпти”. Kun.uz вокзаллардаги темир тўсиқлар, ичкарига киришдаги ортиқча талаблар, бу борадаги қийинчилик ва мантиқсизликларга эътибор...

Ўзбекистонда очилган янги корхоналар бўйича Россия етакчилик қилмоқда

Якунланган 2022 йил натижалари бўйича Ўзбекистонда Россия капитали иштирокидаги мингга яқин корхона ишлай бошлади. 2022 йилда Ўзбекистонда янги очилган корхоналар сони бўйича Россия етакчига айланди. Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, якунланган йилнинг 11 ойи давомида Россия капитали иштирокида 842 та янги корхона очилган. Хорижий капитал иштирокида фаолият...

Тошкент аэропорти олдидаги кўприкнинг бир қисми реконструкция қилиш учун ёпилди

Тошкент аэропортидан Бобур кўчаси бўйлаб шаҳар йўналишидаги кўприкнинг бир қисми 19 январдан иш тугагунга қадар реконструкция қилиш учун ёпилди. Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш  тавсия этилади. Бобур кўчасидаги аэропортга олиб борувчи кўприк 19 январдан иш тугагунга қадар ёпилди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати. Пойтахт маъмурияти томонидан эълон...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya