Turkum: Ўзбекистон хабарлари

Ўзбекистонда  маҳаллий лоукостер – Centrum Air авиакомпанияси иш бошлайди

Centrum Air ишга туширилгач, ҳар бири 180 йўловчи сиғимига эга бешта Boeing 737 ва A320 самолётларида хизмат кўрсатишни режалаштирмоқда. 18 январь куни Тошкент халқаро аэропортида лоукостер форматида фаолият юритадиган янги Centrum Air авиакомпанияси тақдимоти бўлиб ўтди, деб ёзади Uzbekistan Airports матбуот хизмати. Aerospace Lad маълумотларига кўра, Centrum Air авиакомпанияси My Freighter...

Ўзбекистонда кутиб олувчиларнинг аэропорт ичига киришига рухсат берилди

Аномал совуқлар муносабати билан республика аэропортлари биносига кутиб олувчиларнинг киритилишига рухсат берилди. Илгари кутиб олувчиларни бинога киритиш аэропортларда фаолият юритувчи бир қатор тузилмаларнинг ҳужжатлари билан чекланган эди. Бугундан бошлаб барча кутиб олувчилар учиб келиш залларига кириб, терминал ичида божхона ҳудудигача бўлган жойда учиб келаётган йўловчиларни кутишлари мумкин бўлади. “Ниҳоят,...

Халқаро йўналишлардаги мунтазам автобус қатновлари вақтинчалик тўхтатилди 

Ўзбекистон Республикасидан халқаро йўналишларда амалга оширилувчи мунтазам автобус қатновлари жорий йил 13 январдан вақтинчалик тўхтатилди.   Шу кунларда қўшни Қозоғистон Республикаси ва Россия Федерациясида кузатилаётган кучли совуқ туфайли йўлларда музламалар ҳосил бўлиб, автотранспорт воситаларида техник носозликлар келиб чиқиши натижасида йўловчилар қийин вазиятларга тушиб қолиш ҳолатлари кузатилмоқда”,- деб ёзади Ўзбекистон...

«Москва-Ўзбекистон» микроавтобусининг совуқда қолган йўловчилари қутқарилди 

Нижний Новгород вилоятида 40 даража совуқда қолган 19 нафар йўловчи полиция томонидан қутқарилди. 10 январь куни Россиянинг Нижний Новгород вилояти, Навашинский туманида «Москва-Ўзбекистон» микроавтобуси йўловчилари полиция ходимлари томонидан қутқариб олинди, деб хабар берди «Коммерсантъ» Нижний Новгород ИИВ бошқармасига таяниб. Хабарга кўра, микроавтобус катта йўлда бузилиб қолган, унинг салонида 19 киши бўлган....

Россия – Украина можароси Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир қилди?

Россиянинг Украинадаги ҳарбий операциясининг Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатгани Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари томонидан ўрганилди. Россия-Украина қарама-қаршилиги оқибатлари Ўзбекистон иқтисодиётига асосан инфляция, ташқи савдо, аҳолининг бирламчи ва иккиламчи даромадлари, кўчмас мулк соҳаси орқали таъсири таҳлил қилинди. Ушбу таҳлилда 2022 йилнинг 10 ойи учун статистик маълумотлардан фойдаланилди....

Ўзбекистонликларга автомобилларда Қозоғистонга бормасликни тавсия қилишди

Ўзбекистоннинг Олмаотадаги Бош консуллиги Қозоғистонга боришни режалаштирган ёки унинг ҳудудида қолаётган фуқароларни  вақтинча автотранспорт воситаларида ҳаракатланмасликка чақирди. 9 январь куни Қозоғистон ҳудудида шимолий антициклон оқимининг кириб келиши муносабати билан республиканинг 8 та вилоятида (Манғистау, Жетису, Ғарбий Қозоғистон, Атирау, Қарағанда, Туркистон, Кустанай, Олмаота вилоятлари) об-ҳавонинг кескин совиб кетиши ва бўрон...

Қозоғистонда совуқда трассада қолиб кетган 69 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди

Йўлда қолиб кетган икки автобус йўловчиларига ёрдам кўрсатилди. Улар мактаб ва масжидга жойлаштирилган.  Қозоғистонда совуқ об-ҳаво туфайли йўлда қолиб кетган 69 йўловчи эвакуация қилинди, деб хабар берди Inbusiness.kz. Қайд этилишича 11 январь куни Иргиз туманидан 20 км узоқликда, Самара-Чимкент автомобиль йўлининг 1153-километрида йўловчи автобуси тўхтаб қолганлиги ҳақида маълумот келиб тушган. “Автобусда...

Uzbekistan Airways совуқ об-ҳаво туфайли парвозлар жадвалини ўзгартирди

Аэропортларда бир қатор парвозлар вақтинча амалга оширилмаяпти. Бу учиб кетувчи йўловчилар ва бошқа шаҳарлардан келувчилар учун ноқулайликлар туғдирмоқда.  Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқимининг кириб келиши ва об-ҳавонинг кескин совиб кетиши сабабли республика аэропортларида самолётларнинг учиш жадвалларига ўзгариш киритилмоқда. Аэропортларда бир қатор парвозлар вақтинча амалга оширилмаяпти. Бу учиб кетувчи йўловчилар ва...

Қозоғистон ва Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ноқулай об-ҳаводан огоҳлантирилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия ва Қозоғистонда бўлиб турган ўзбекистонликларни ноқулай об-ҳаво туфайли йўлларда кузатилаётган ноқулайликлардан огоҳлантирди. Ушбу давлатларда бўлиб турган фуқаролардан барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш сўралди “Сўнгги кунларда Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасининг ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совуши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда....

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги авиақатновлар тикланди

Қарийб 3 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон ва Хитой мунтазам авиақатновларни тиклади. 10 январь куни Uzbekistan Airways Тошкентдан Пекинга илк рейсни амалга оширади. Бугун, 10 январь куни Uzbekistan Airways «Тошкент-Пекин-Тошкент» йўналиши бўйича биринчи рейсни амалга оширади, деб хабар берди авиаташувчи матбуот хизмати. Хитойга кириш учун йўловчиларга ПЦР тести (48 соат амал қилади) ва виза...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya