Туркум: Жаҳон хабарлари

Боливия, Колумбия ва Чили Ғазодаги қотилликларга норозилик сифатида Исроилдан элчиларини чақириб олди

Лотин Америкаси давлатлари зўравонликни қоралаб, ўт очишни тўхтатишга чақиришди, Исроил бунга ҳали изоҳ бермади. Сешанба куни Боливия Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатлари туфайли у билан дипломатик муносабатларини узганини эълон қилди. Шу билан бирга, Колумбия ва Чили музокаралар учун Исроилдаги элчиларини чақириб олди. Жанубий Америка давлатлари Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётларини...

Исроилдан учиб келган ўзбек Маҳачқалъада оломон таъқибига учради

29 октябрь куни кечқурун Исроилдан келган самолёт туфайли оломон Махачқалъа халқаро аэропортига бостириб кирди. Қўлларида Фаластин байроқларини кўтарган оломон аэропортда, ҳатто учиш-қўниш йўлагида Исроил фуқароларини излай бошлади. Аллақачон қўнган самолётдаги йўловчилар ўз хавфсизлигидан хавотирланиб, бир неча соат давомида самолётларни тарк эта олмаган. Айрим телеграм каналларида тарқатилган исроилликларнинг Доғистонга келаётгани...

Истиқлолдан Истиқболга: Туркия Асри

Республиканинг 100 йиллигига бағишланади Халқимиз 100 йил олдин худди бугунги санада, аждодларимиз 900 йил мобайнида яшаб келган Онадўли заминида бизни тамомила йўқ қилмоқчи бўлганларга қарши Чаноққалъа ёки Ал-Қутда бўлгани каби, узоқ давом этган жангдан сўнг қайта куч тўплади ва миллий озодлик курашида ғалабага эришди. Мустақиллик руҳи билан барпо этилган...

Ўзбекистоннинг Исроилдаги Элчихонаси у ердаги Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилди

Маълумки, шу кунларда Исроил давлатида рўй бераётган нотинч вазият ўзбекистонлик фуқароларни ҳам хавотирли ҳолатга солиб қўйди. Шу муносабат билан мазкур мамлакатдаги Ўзбекистон Элчихонаси мамлакатда бўлиб турган ўзбекистонликларга мурожаат қилиб уларни тез ва масофадан туриб консуллик рўйхатидан ўтишларини маълум қилган. Ўзбекистон элчихонаси консуллик рўйхатидан ўтмаган фуқароларга мурожаат қилиб, Исроилда яшовчи...

Туркиядан уй сотиб олиш қийинлашади

Туркияда кўчмас мулк сотиб олаётганда яшаш учун рухсатнома (ВНЖ) олиш учун зарур бўлган минимал миқдор 50–70 минг доллардан 200 минг долларгача оширилмоқда. Янги қоидалар 16 октябрдан кучга кирди. Маълумотни халқаро кўчмас мулк брокери Tranio  ҳам тасдиқлаган. Бу ҳақда турк оммавий ахборот воситалари ҳам хабар тарқатди. Илгари хорижликлар Истанбул, Анқара...

Ўзбекистонда анъанавий сокинлик, дунёда ҳақиқий ахборот уруши – Фаластин-Исроил зиддияти турли давлатларда қандай акс-садо бермоқда?

Бугун жаҳон чин маънода икки қутбга ажралган. Шафқатсиз урушда бир томон Фаластинни, иккинчи томон Исроилни ёқлайди. Ким учундир Исроил босқинчи, яна кимдир Фаластиндаги ҳаракатларни умумиятла террорчилик деб ҳисоблайди. Дунё харитасида топиш қийин бўлган митти ҳудуд ҳар қандай ахборот дастурининг асосий мавзусига айланган. Замонавий дунёдаги ҳар қандай можаро жиддий ахборот...

Қозоғистонда олтмишдан ортиқ ўзбекистонлик қулликдан озод бўлди

Яна қанча ўзбекистонлик қулликда қолди?! Қозоғистоннинг Чимкент шаҳри уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ходимлари иккита ғишт заводи эгаларини ноқонуний меҳнат эксплуатациясида гумон қилиб қўлга олди. Воқеа 14 октябрть куни Ақтўбе вилоятидан бир аёл Олмаота полициясига қўнғироқ қилганидан сўнг бошланган. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон фуқароси бўлган акаси Чимкентдаги ғишт заводида...

Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг АҚШга кириши қийинлашади

Жорий йил бошида бир неча ўзбекистонлик АҚШга ИШИДга алоқадор одам ёрдамида киргани бунга сабаб бўлди. Қўшма Штатлар хавфсизликни кучайтириш мақсадида Европа Иттифоқидан Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари учун транзит визалари жорий этишни сўради. Бу қарор Марказий Осиёнинг айрим давлатларидан келган саёҳатчилар устидан назоратни кучайтиришга уриниш сифатида қабул қилинмоқда. Ташаббус шу...

Татаристонда такси ҳайдовчиларини оммавий текшириш давом этмоқда

Татаристонда Давлат йўл инспекцияси ходимлари томонидан такси ҳайдовчиларини оммавий текшириш ўтказилмоқда. Текширув чет эл фуқаролигига эга такси ҳайдовчиларига нисбатан амалга оширилади. Таксида ишлаётган мигрантларнинг йўловчи ташишга рухсати ва миграция қонунчилигига риоя қилиши текширилади. Шунингдек, мигрант такси ҳайдовчилари ўртасида тиббий кўрикдан ўтказилганилиги ҳам назоратдан ўтказилади.

Ўзбекистоннинг Исроилдаги Элчихонаси “ҳалок бўлган ўзбекистонликлар” ҳақидаги хабар бўйича баёнот берди

Исроил ҳукумати ушбу мамлакатда давом этаётган жанговар ҳаракатларда ўзбекистонлик фуқароларнинг ҳам ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди. Кеча Ўзбекистон Республикасининг Исроилдаги Элчихонаси мазкур хабарга аниқлик киритди. “Сўнгги кунларда Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Исроил-Хамас қарама-қаршилигини ёритиш жараёнида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлганлиги ҳақида маълумотлар чоп этилмокда. Маълум қиламизки,...
Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация