Усмон Мелиев: «Қизим ва ўғлимга намуна бўлишга ҳаракат қиламан»

Жорий йил 3 май куни Москванинг Строгино туманида 15 йилдан буён кўча супурувчиси бўлиб ишлаб келадиган ўзбекистонлик Усмон Мелиев шу ерда яшовчи оиланинг эътиборсизлиги сабаб ахлатга ташлаб юборган 5 млн рубль миқдоридаги пулларини топиб, эгасига қайтариб берди. Маълумотларга кўра, Усмон Мелиевга бошқарув хонасидан қўнғироқ қилиб, кўп қаватли уйлардан бирида...

Муҳожирнинг машаққати ёхуд асоссиз айблов

Россиялик иқтисодчи  Алексей Антонов рус миллатчиларининг муҳожирлар туфайли кўп капитал чиқиб кетаётгани ҳақидаги даъволарига жавоб бериб шундай дейди: “Меҳнат муҳожири, содда қилиб айтганда, ўз иши учун 100 рубль олади. Айтайлик, шулардан 30 сўмини шу ерда, 70 сўмини эса уйига жўнатади. Шубҳасиз, унга берилган 100 рубль эвазига у 200 рубллик...

Муҳожир “дальнобойшик”лар учун патентларни бекор қилиш таклиф этилмоқда

«Бизнес Россия» умумроссия жамоат ташкилоти Россия Федерацияси ҳукуматига оғир юк машиналарининг хорижий ҳайдовчилари учун минтақавий патентни бекор қилиш талаби билан мурожаат тайёрлади. Бу соҳага янги меҳнат муҳожирларини жалб қилиш учун зарур. Шунингдек, Россия ва МДҲ давлатларида ҳайдовчилик гувоҳномаларини унификация қилиш (бир хиллаштириш) таклиф қилинмоқда, бу эса Россия Федерациясига хорижлик...

Смольний тадбиркорлар орқали урушга одам йиғмоқчи

Санкт-Петербург ҳокимияти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун корхоналардан ёрдам сўрамоқда, деб хабар беради “Фонтанка” нашри. Улардан Украинадаги махсус операция зонасига қисман сафарбарлик пайтида чақирилганидан бир ярим баравар кўпроқ одам юбориш талаб қилинмоқда. Ҳар бир корхонадан 5 киши талаб қилиниб, ёрдам бермаган раҳбарлар жиддий “суҳбат”га тутилади. 4 май куни Виборгский...

АҚШ: Ўзбек ватандошини чув туширди ёхуд океан ортида пулсиз қолганлар

Америкада яшовчи ҳуқуқшунос Эркинбой Абдуллаев Ўзбекистон ҳукуматини АҚШга Мексика орқали “дарё каби оқиб келаётган” ўзбекистонликлар қисматига эътибор қаратишга чақирди. У кўнгилли сифатида ҳимоя қилаётган бир гуруҳ ўзбекистонликлар ўз ватандошлари очган компанияда ишлаб пулларини ола олмаётганларидан полицияга арз қилишган. Бир гуруҳ ўзбекистонликлар, хусусан Мексика орқали АҚШга ноқонуний ўтган муҳожирлар, бир...

«Берлинга олға!» – Германия ва Ўзбекистон миграция шартномасини имзолади

Германия ва Ўзбекистон расмийлари депортация жараёнини соддалаштирадиган миграцияга оид келишувлар рўйхатини имзолади. Германия, шунингдек, меҳнат муҳожирларини, айниқса, болалар ва қариялар парвариши бўйича ишчиларни жалб қилишга интилмоқда. Германия ташқи ишлар вазирлигининг 2 май, сешанба куни эълон қилинган матбуот хабарига кўра, Германия ва Ўзбекистон одамларни депортация қилишни осонлаштириш мақсадида миграция бўйича...

Россияга қайси давлатлар фуқаролари кўпроқ келаётгани очиқланди

2023 йилнинг биринчи чорагида Россияга 2022 йил бошига нисбатан 17 фоизга кўпроқ хорижлик келган, деб хабар бермоқда «РБК» чегара хизмати статистикасига таяниб. Келганлар орасида  Польша, Финляндия ва Европанинг бошқа қўшни давлатларидан келганлар борлиги ҳам хабар берилган. ФСБ маълумотларига кўра, 2023 йилнинг биринчи чорагида хорижликлар Россия чегарасини 3,3 миллион марта...

2023 йил майида Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказиш йўллари

2023 йилнинг 5 мартидан бошлаб баъзи пул ўтказмалари тизимлари, жумладан, “Золотая Корона” бир нечта Россия банкларининг карталаридан онлайн пул жўнатишларини чеклади. Бу Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонга пул ўтказишда шу усулдан фойдаланган кўплаб мигрантлар учун катта муаммога айланди. Айни пайтда юртдошларимиз учун пул жўнатишнинг қандай усуллари мавжудлигини аниқлашга қарор қилдик....

Ўзбекистонга олиб кириш мумкин бўлган ва тақиқланган товарлар

Агар Сиз Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган бўлсангиз, қуйидаги божхона қоидаларини албатта ёдда тутинг! Агар Сиз республикамизга халқаро аэропортлар орқали кириб келаётган бўлсангиз – 2000 АҚШ доллари; темирйўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали кириб келаётган бўлсангиз 1000 АҚШ доллари; автомобилдаёки пиёда равишда кириб келаётган бўлсангиз,  300 АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги товарларни божсиз олиб киришингиз мумкин! Бунда уларни йўловчи божхона декларациясида кўрсатиш талаб этилмайди. Аммо, айрим турдаги товарларни божсиз олиб киришнинг чекланган меъёрлари мавжуд. Хусусан,  Ўзбекистон Республикасига музлатгич, смартфон телевизор каби электроника,...

Назоратсиз миграция: бу хавфсизликка таҳдидми?

Аудит, консалтинг ва баҳолаш компаниялари халқаро тармоғи FinExpertiza маълумотларига кўра, 2022 йилда Россияга деярли 3,5 миллион хорижий ишчи келган, бу 2021 йилга нисбатан 871 минг кишига кўпдир. Иш берувчилар нега муҳожирларга муҳтожлиги ва уларнинг мамлакатда қолиши қандай хавф-хатарларга олиб келишини бўйича тадқиқот олиб борилди. 2023 йил март ойи охирида...
Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация