Turkum: Хабарлар

Уралда мигрантларнинг ижтимоий  мослашуви бўйича биринчи марказ очилди

Челябинск маъмурияти ижтимоий ва маданий мослашув марказига бепул фойдаланиш учун жой ажратди. “Мекендештер” (“Ватандошлар”) шаҳар жамоат ташкилоти қирғизистонлик мигрантларга ижтимоий-маданий мослашиш ва интеграциялашувида ёрдам беради. Мазкур ташкилотда чет эл фуқаролари бепул юридик маслаҳат олишлари мумкин. Мутахассислар мигрантларга Россиянинг миграция қонунчилигидаги ўзгаришларни батафсил тушунтирадилар, тиббий кўрикдан ўтиш, бармоқ изларини олиш,...

Вьетнам ва Араб авиакомпаниялари декабрь ойидан Тошкентга парвозларини бошлайди

Декабрь ойидан Вьетнамнинг VietJet Air ва арабларнинг Air Arabia Abu Dhabi авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам рейсларни йўлга қўяди. VietJet Air авиакомпанияси 25 декабрдан бошлаб Тошкент ва Камран шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқчи, деб хабар бермоқда Dunyo. Парвозлар ҳафтада икки марта амалга оширилади: Душанба ва пайшанба кунлари — Камрандан жўнаб кетиш; Сешанба ва жума кунлари...

Москва марказида “элита” уйларига талаб икки баравар камайди

Бозор иштирокчилари битимлар сонининг камайишини нархларнинг рекорд даражада ошиши ва йилнинг иккинчи ярмидаги қисман ҳарбий сафарбарлик билан боғламоқдалар. 2022 йилнинг ўн ойи давомида Москва Марказий маъмурий округида элита янги қурилишларини сотиб олиш бўйича 557 та шартнома тузилди. Бу ўтган йилнинг январь-октябрь ойларига нисбатан 46 фоизга кам (1023 та шартнома...

Белгород вилоятида мигрантлар учун патент нархи 5734 рублгача оширилади

Вилоят ҳукумати меҳнат мигрантлари учун коэффициентни оширмайди, аммо федерал даражадаги индексация туфайли 2023 йилда чет элликлар учун патент нархи ошади. Белгород Молия ва бюджет сиёсати вазирлиги вилоят Думаси депутатларига меҳнат мигрантлари учун патент нархининг минтақавий коэффициентини 2023 йилда ўзгартирмасликни таклиф этди. Вилоятда бу коэффициент 2,105 ни ташкил этади ва...

Екатеринбургда ўзбек тили бўйича якшанба мактаби очилди

Якшанба дарсларининг мақсади болаларга ўзбек тили, маданияти, қадриятлари ва Ўзбекистон тарихини ўргатишдир. Екатеринбургда Ўзбекистон Бош консуллиги ташаббуси билан ўзбек тили бўйича якшанба мактаби ташкил этилди. Шундай қилиб, мактабдаги дарслар Урал федерал округида туғилган, лекин ўзбек тилини билмайдиган ўзбек болалари учун мўлжалланган. Ҳозирда мактабда 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар...

Ленинград вилоятида меҳнат патентлари нархи ошади

Ленинград вилоятида патент бўйича меҳнат фаолиятини амалга оширувчи чет эл фуқаролари учун шахсий даромад солиғи бўйича ойлик аванс тўлови миқдори 2023 йилда 4400 рублни ташкил этади. Ленинград вилояти Қонунчилик Мажлиси матбуот хизматида маълумот берилишича,  Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятида меҳнат патентининг нархи 2015 йилдан буён ҳар йили синхронлаштирилади. Бу вақт...

Тошкент- Сеул-Тошкент авиақатновларида багаж миқдори оширилди

Жорий йилнинг 15 ноябридан Тошкент-Сеул-Тошкент йўналиши бўйича авиачпталарни харид қилишда авиақатновлар учун юк ташиш меъёри оширилди. Йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида фақат эконом-класс учун багаж миқдори оширилади: Пули қайтариладиган тарифлар учун – ҳар бири уч ўлчам йиғиндиси бўйича 23 кг/158 см гача бўлган 2 та багажга; Пули қайтарилмайдиган тарифлар...

«Бозоркомлар» ноқонуний мигрантларни ишлатгани учун жаримага тортилади

Бозорлар раҳбарияти ишлаб чиқариш, савдо, омборлар ва компаниянинг хизмат хоналарида ноқонуний мигрантлар меҳнатидан фойдаланаётган компанияларга жой ажратиб берганлиги учун жавобгарликка тортилади. Ноқонуний мигрантлар меҳнатидан фойдаланадиган ширкатларга ишлаб чиқариш, савдо, ормбор ва офис хоналари берганлик учун бозор эгалари ҳозирча жаримага тортилади. Бундай қонун Федерация Кенгашининг  ялпи мажлисда маъқулланди. «Чакана бозорлар...

Икки ой ичида Россия колонияларидан 23 мингдан ортиқ маҳбус ғойиб бўлди

Бундай вазият “Вагнер” хусусий ҳарбий компаниясига хизматга ёлланиш билан боғлиқ бўлиши мумкин. 2022 йил сентябрь ва октябрь ойларида Россиянинг ахлоқ тузатиш колонияларида маҳкумлар сони 23 минг кишига камайди. 2010 йилдан  бери бундай кескин ўзгаришлар бўлмаган: ҳатто сўнгги йиллардаги энг оммавий амнистия ҳам қисқа вақт ичида бундан кам маҳкумларни озод...

Қирғизистон парламенти Ўзбекистон билан чегарадаги ҳужжатларни ратификация қилди

Қирғизистон парламенти қирғиз-ўзбек давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома ва Кампир-обод (Андижон) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилишни маъқуллади. Аввалроқ ҳужжатлар Ўзбекистон томонидан ҳам ратификация қилинган эди. 17 ноябрь куни Қирғизистон Жогорку Кенеши Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги қирғиз-ўзбек давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги шартномани ва икки давлат...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya