Turkum: Хабарлар

19 март куни Москвада 5000 кишилик Наврўз байрами ўтказилади

Байрам меҳмонларини кенг қамровли дастур кутмоқда: 7 соатлик тўхтовсиз байрам, энг яхши ижрочилар иштирокида 3 соатлик Гала-концерт. 19 март куни Москвадаги VK Стадиумда 5000 дан ортиқ кишини жамлайдиган Наврўз байрами тантанаси бўлиб ўтади. Ташкилотчилар ажойиб кўнгилочар дастур ҳақида ҳам ғамхўрлик қилишди: меҳмонлар замонавий тарзда байрам маданияти ва анъаналари муҳитига...

Россияда мигрантлар учун патент муддати 3 йилгача узайтирилиши мумкин

Россия Ички ишлар вазирлиги мигрантлар учун меҳнат патентларининг амал қилиш муддатини узайтириш бўйича таклифни маъқуллади. Тегишли ташаббус тадбиркорлар ҳуқуқлари бўйича вакил Борис Титов томонидан илгари сурилди. Унинг идораси қонунга меҳнат патентининг максимал муддатини бир йилдан уч йилгача оширадиган ўзгартиришларни таклиф қилди. Титов ҳукуматга 2002 йил 25 июлдаги «Россияда хорижий...

Россия Украинадаги урушга маҳбус аёлларни ҳам жалб қилмоқда

Россия қўшинлари йўқотишларини қоплаш учун Донецк вилояти ҳудудларига аёл маҳбуслар бўлган поездни жўнатди, деб хабар қилди Украина Қуролли кучлари Бош штаби. Россиянинг «Русь сидящая» ҳаракати асосчиси Ольга Романова Россия жанубидаги колониялардан аёллар олиб кетилганини айтди. Украина Қуролли кучлари Бош штаби Россия қўшинлари шахсий таркибининг фронтда катта йўқотишлари фонида Донецк вилоятига маҳбусларни олиб...

Аввал депортация қилинган мигрант Россияга автомобиль юкхонасида ўтмоқчи бўлди

Чегарачилар Оренбург вилоятида “Маштаково” назорат-ўтказиш пунктида автомобиль юкхонасида Россия Федерациясига кириб келаётган эркакни аниқлади. Эркак сумкалар остига яшириниб олганди, бироқ бу бўлим ходимларига қонунни бузган шахсни аниқлашга халақит бермаган. Бу ҳақда “Оренбург” газетаси Россия Федерал хавфсизлик хизматининг (ФСБ) Оренбург вилоятидаги чегара бошқармасига таяниб хабар бермоқда. Чет эл фуқароси аввал...

Иш берувчилар чет эллик ишчиларини қизамиққа қарши эмлашлари керак

Санитария бошқармаси қизамиққа қарши   эмлаш бошланганини эълон қилди. Ушбу эмлаш доирасида чет эл фуқароларини иш билан таъминловчи иш берувчиларга 2023 йил охиригача қизамиқ билан касалланмаган ва эмланмаган ёки қизамиққа қарши эмланганлиги тўғрисида маълумотга эга бўлмаган  чет эл фуқаролари учун қизамиқ касаллигига қарши эмлашни таъминлаш вазифаси юклатилган. 2023 йил 31...

Россиялик тадбиркорлар мигрант ҳайдовчилар учун патентларни бекор қилиш тарафдори

Логистика бизнеси вакиллари ҳайдовчи сифатида ишлайдиган мигрантлар учун патентни бекор қилиш вариантини кўриб чиқиш илтимоси билан Россия ҳукуматига мурожаат қилишди. Россия ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжат фақат чет эл фуқаросига берилган ҳудудда амал қиладиган бўлса, биз патентнинг минтақавий мансублиги ҳақида гапирамиз. “Ведомости” россиялик бизнесменларнингн бундай ташаббуси ҳақида ўзининг тармоқдаги...

Қозоғистонда бузилган автобусдан 63 нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди

Ақтўбе вилоятидаги трассада носозлик туфайли автобус тўхтаб қолди. Қозоғистон қутқарув гуруҳи 63 нафар Ўзбекистон фуқаросини эвакуация қилди. 12 март куни Ақтўбе вилоятида Айтекеби туманидаги Қорабутоқ – Қустанай автомобиль йўлининг 144-участкасида автобус техник носозлик туфайли тўхтаб қолди. Чақирув жойига бир гуруҳ қутқарувчилар ва техникалар жўнатилди. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида 63...

2022 йилда Томскдан чиқариб юборилган мигрантлар сони 5 баробарга ошган

Томск вилояти судлари 2022 йилда мигрантларни Россия ҳудудидан чиқариб юбориш бўйича 187 та қарор қабул қилган. Бу 2021 йилга нисбатан беш баробар кўпдир. Бундан ташқари, судлар хорижликларни депортация қилиш бўйича 75 та қарор чиқарган. Бу ҳақда   “Томск” Ахборот агентлигига вилоят Ички ишлар вазирлиги миграция масалалари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дмитрий...

2023 йил март ойидан яқинларингизга қандай қилиб пул ўтказишингиз мумкин?

2023 йилнинг 5 мартидан бошлаб баъзи пул ўтказмалари тизимлари, жумладан, “Золотая Корона” бир нечта Россия банкларининг карталаридан онлайн пул жўнатишларини чеклади. Бу Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонга пул ўтказишда шу усулдан фойдаланган кўплаб мигрантлар учун катта муаммога айланди. Айни пайтда юртдошларимиз учун пул жўнатишнинг қандай усуллари мавжудлигини аниқлашга қарор қилдик....

Икки ўзбекистонлик Қирғизистон фуқаросини ўғирлаб кетгани айтилди

Қирғизистон фуқаросини ўғирлаган 2 нафар ўзбекистонлик унинг учун қариндошларидан 50 минг доллар талаб қилди. Бу ҳақда “Kabar.kg” нашри хабар берди. Қирғизистон Республикаси миллий хавфсизлик қўмитасига кўра, асли келиб чиқиши наманганлик бўлган 2 киши 2022 йилнинг 23 октябрида қирғизистонликни уйидан ўғирлаб, Ўзбекистоннинг Наманган вилоятига олиб кетган. Ҳолат юзасидан 2023 йил 28...
«Putin uchun o‘lish»: Markaziy Osiyoliklarning Rossiya armiyasidagi fojiasi

Navigatsiya