Turkum: Хабарлар

“Chevrolet Onix”нинг октябрь ойидан сотувга чиқарилиши ва нархлари эълон қилинди 

Автомобиль ишқибозлари «ОNIX» энг харидоргир машиналардан бўлишини айтишяпти. UZAUTO MOTORS компанияси кўпчиликни қизиқтираётган масала – янги турдаги ОNIX павтомобиллари шу ойдан сотувга чиқарилиши ҳақида ҳабар берди. Автомобилнинг тури ва нархлари билан танишинг. Ушбу позициялар 86 от кучи 1,2 литрли двигатель ва механик узатмалар қутиси ва пўлат ғилдираклар билан жиҳозланган...

Uzbekistan Airways’дан яна авиачипта пулларни қайтариш муаммолари хусусида

Яқинда порталимизда Uzbekistan Airways’нинг фойдаланилмаган авиачипталарнинг пулини қайтариб беришни соддалаштириш режаларини ёритган эдик. Чиптани қайтариб, пулини олиш йўловчилар учун катта сансалорликка сабаб  бўлаётгани аксарият ижтимоий тармоқлар ва телеграм каналларда ёритилмоқда.   Қуйида шундай фикрлардан бирини келтирамиз. Бу ҳақда Азон.уз нашри ёзмоқда. “Кеча Davletov.uz Uzbekistan Airways компаниясидан олинган чипталарни қайтариш азоблиги ҳақида ёзиб...

Россия ҳукумати 2023 йилга “РВП”учун 13535 та квота белгилади

2023 йилда квоталар сони 2022 йилга нисбатан 5420 тага қисқартирилди. Москва ва Москва вилоятида квоталар сони ўзгаришсиз қолди. Ҳукумат қарорига кўра квоталар сони Санкт-Петербургда 200 тага, Ленинград вилоятида эса 125 тага қисқартирилди. Квоталарнинг Россия ҳудудлари бўйича тақсимоти қуйидагича: Москва – 1500; Москва вилояти – 1250; Санкт-Петербург – 400; Ленинград вилояти – 125; Татаристон – 500; Бошқирдистон – 500; Доғистон – 300; Ставрополь ўлкаси – 300; Свердловск вилояти – 300; Новосибирск вилояти – 300; Иркутск вилояти – 300....

Москвадаги консуллик бўлимида ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш мумкин

Ўзбекистонда эски турдаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш давом этмоқда. Россиянинг Марказий федерал округида яшаб, меҳнат қилаётган юртдошларимиз ҳам ўша ернинг ўзида янги гувоҳнома олишлари мумкин. Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХ Бош бошқармасида берилаётган янги турдаги гувоҳномалар Ўзбекистон Республикасининг Москвадаги элчихонаси консуллик бўлимида ҳам берилади.Бу ҳақда «UzConsularMos | F.A.Q» канали...

Россия полициясига сафарбарлик вақтида чет элга чиқиш тақиқланди

Расмий маълумотларга кўра, мамлакат ҳукумати 300 минг нафаргача россияликни ҳарбий хизматга жалб қилмоқчи. ОАВ хабарларига кўра, Россияда “қисман сафарбарлик” доирасида миллиондан ортиқ киши хизматга чақирилиши мумкин. Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги раҳбари Владимир Колокольцев сафарбарлик эълон қилинганидан сўнг полиция ходимларига Россиядан чиқиб кетишни тақиқлади. Бу ҳақда 47 news, «Вестник...

Россиянинг S7 авиакомпанияси Москва ва Новосибирскдан Самарқандга парвозларни тикламоқда

Авиакомпания йўловчилар ташувини Boeing 737-800 самолётларида амалга оширади. Россиянинг S7 авиакомпанияси Москва ва Новосибирскдан Самарқандга тўғридан тўғри рейсларни тикламоқда, деб хабар бермоқда Podrobno.uz сайти. Авиакомпания ҳафтада бир марта қуйидаги жадвалга мувофиқ рейссларни амалга оширади: сешанба кунлари Самарқанддан Москвага – 03:25 да учади; жума кунлари Самарқанддан Новосибирскка – 03.10 да...

Бугун Green Card учун ариза топшириш бошланади

​​​АҚШга кўчиб кетиш имконини берувчи DV-2024 лотереяси учун аризалар қабули бугун, Тошкент вақти билан соат 21:00дан бошланади. Аризалар қабули 8 ноябрь Тошкент вақти билан соат 22:00га қадар давом этади. Лотереяда иштирок этиш учун талабгорлар dvprogram.state.gov сайти орқали ариза-анкета тўлдириши лозим. Анкета тўлдириш ва лотереяда иштирок этиш бепул. Аризалар қабули...

Тожикистонлик мигрантлар вайрон бўлган Мариуполни  қайта тиклаш учун юборилмоқда

Мариуполда ишлашга рози бўлган мигрантларга 130 минг рублдан 250 минг рублгача пул тўлаш ваъда қилинган. Тожикистон Республикасидан келган мигрантларга Мариуполдаги тиклаш ишларини амалга ошириб, пул ишлаш таклиф этилган, деб хабар бермоқда “Озодлик” радиоси. Унга кўра бу ишга рози бўлган ишчиларга 130 минг рублдан 250 минг рублгача пул тўлаш ваъда...

Банкларда яна нақд доллар танқислиги кузатила бошлади

Ўзбекистондаги бир нечта банклар нақд валюта сотишга чекловлар ўрнатди. Бу спекулятив амалиётлар кўпайиб кетгани билан изоҳланмоқда. Ўзбекистондаги айрим банкларда яна нақд валюта танқислиги кузатилмоқда. Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Orient Finance Bank ўз шохобчаларида 2 минг доллардан ортиқ нақд доллар олишга чеклов қўйган. Бунга нима сабаб бўлганига аниқ изоҳ берилмаган. Шунингдек,...

Red Wings авиакомпанияси Тошкентдан Ставрополь ва Уфага парвозларни йўлга қўяди

Парвозлар мунтазам равишда 100 ўринга мўлжалланган  SSJ100 лайнерларида амалга оширилади. 4 ноябрдан Red Wings авиакомпанияси Тошкентдан Ставрополь ва Уфага тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўяди. Тошкент — Ставрополь ва Тошкент — Уфа йўналишлари бўйича парвозлар ҳафтада бир марта, жума кунлари амалга оширилади. Чипталар flyredwings.com расмий веб-сайтида ёки авиакомпаниянинг мобил иловасида...
«Putin uchun o‘lish»: Markaziy Osiyoliklarning Rossiya armiyasidagi fojiasi

Navigatsiya