Turkum: Хабарлар

Владивостокда мигрант қурилишда ҳалок бўлди

Ҳалокатга хавфсизлик қоидаларига амал қилмаслик бўлгани айтилмоқда. 5 феврал, душанба куни Владивосток чеккасида қурилаётган уйнинг иккинчи қаватидан мигрант қулаб тушиб, вафот этган. У ғишт терувчи бўлиб ишлагани, ишлаётган пайтда хавфсизлик камарини ечиб қўйгани аниқланган. Россия Федерациясининг Приморск ўлкаси бўйича тергов бошқармаси маълумотларига кўра, бу Старцева кўчасида қурилаётган объектда содир...

Воронеждан Марказий осиёлик тикувчилар “депорт” қилинади

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари иш берувчини текширмоқда. Воронежда миграция қонунчилиги бузилгани учун хорижлик мутахассислар ўз ватанларига қайтарилади. Воронеж шаҳридаги хусусий тикув цехини текширган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари у ерда ишлаш учун рухсатномаси бўлмаган Тожикистон ва Ўзбекистондан келган тўрт нафар тикувчини қўлга олган. Хорижлик мутахассислар полиция бўлимига олиб кетилган. Текширув натижалари бўйича...

Москвага яна кучли қор бўрони келмоқда

«Ольга» циклони Москвага рекорд даражадаги қор ёғишига олиб келади. «Ольга» циклони туфайли Москвага рекорд даражада қор ёғиши кутилаётгани ҳақида хабар берилмоқда. «Фобос» об-ҳаво марказининг етакчи мутахассиси Евгений Тишковецнинг айтишича, чоршанба куни ойлик меъёрнинг чорак қисми тушади ва ВДНХ об-ҳаво станциясида қор қалинлиги 7-10 сантиметрга кўпаяди. “Чоршанба куни кечқурун об-ҳаво...

Исроил ўзбекистонликларни қурилиш ишларига ёллашни режалаштирган эди, бироқ…

Исроил ҳукумати Ҳиндистон, Шри-Ланка ва Ўзбекистондан 65 минг хорижлик ишчи ёлламоқчи.  Reuters агентлигининг қайд этишича, Исроил шу йўл билан фаластинлик ишчилар ўрнини хорижликлар билан тўлдирмоқчи. 2023 йил 7 октябр куни бошланган қуролли ҳаракатларидан сўнг қурилиш майдончаларида ишлаётган 72 мингга яқин фаластинлик ишчи мамлакатдан чиқариб юборилган. Ҳозир Исроилда қурилиш соҳасида...

Муҳожир қиз Қозонда йирик аварияга сабабчи бўлди

Воқеа кеча тунда Мулланур Вахитов кўчасида содир бўлган. Давлат йўл инспекцияси маълумотларига кўра, 2024 йил 1 февралда Россияга келган тожикистонлик қиз Hyundai Solaris русумли автомашинани ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган. Натижада  42 ёшли фуқаро бошқарувидаги Nissan X-Trail билан тўқнашиб кетган. “Ниссан” зарба таъсирида 19 ёшли қозонлик фуқаро бошқарувидаги...

Приморьеда аёлни зўрлаганликда гумонланаётган ўзбекистонлик қўлга олинди

Жабрланувчи пул ва телефонидан ҳам айрилганини иддао қилган. Приморск ўлкасининг Артём шаҳрида бир аёлни зўрлаш ва талон-тарож қилишда гумонланган эркак қўлга олинди, деб хабар берган вилоят бўйича Тергов бошқармаси матбуот хизмати. Вазиятдан хабардор манба гумонланувчи хориж фуқароси эканини айтди. Ҳужум 3 феврал куни кечқурун уй ҳовлисида содир бўлган. Жабрланувчи...

Челябинскда яна рейдлар бўлмоқда!

Бозорда милиция томонидан ўтказилган рейдда ҳарбий комиссариат ходимлари ҳам иштирок этди. Челябинскдаги Совет бозорида полиция ва “военкомат” ходимлари  иштирок этган операция бўлиб ўтгани ҳақида Ички ишлар вазирлигининг вилоят бўйича матбуот хизмати хабар берган. Тадбирдан кўзланган мақсад Россиядаги муҳожирларнинг ноқонуний бўлиши ва ноқонуний меҳнат фаолиятига чек қўйиш эди. Рейдда миграция...

«Регистрация» қилиб бермагани учун уй эгасига қандай жазо бор?

“Миграцион қайд” қилмаганлиги учун муҳожирларнинг жавобгарлиги ҳақида кўп эшитамиз ва гапирамиз – “регистрация”сиз юрганлар жарима ва Россияда чиқариб юборилиш билан жазоланади. Аммо регистрация қилиши учун фақат мигрантнинг хоҳиши камлик қилади, уй эгаси ҳам розилик бериши керак. Уй эгалари эса кўпинча рози бўлмайди. Хўш, регистрация қилиб беришдан бош тортаётган уй...

Чет эл фуқароси Россияда ер участкаси билан уй сотиб олиши мумкинми ва бунинг учун қандай ҳужжатлар керак?

Чет элликлар учун Россия Федерациясининг айрим ҳудудларида ер сотиб олиш учун чекловлар мавжуд. Маълумотни Россия Федерацияси Ер кодексининг 15-моддаси 3-бандида топиш мумкин. Масалан, чет эл фуқароларига чегара ҳудудларида ёндош ерлари бўлган ер ва кўчмас мулк сотиб олиш тақиқланади. Уларнинг рўйхати РФ Президентининг 2011 йил 9 январдаги “Чет эл фуқаролари,...

15 та машинани пачоқлаган ўзбекистонликка яна бир айблов қўйилди

Воқеа 1 феврал куни кечқурун Юнтоловское шоссесида содир бўлган. Санкт-Петербургнинг Приморский туманида 15 га яқин автомобил ва автобусга зарар етказган мигрантга нисбатан полиция ходимларига пора беришга уриниш бўйича иш очилди. Ўзбекистонлик ҳайдовчи полицияга пул таклиф қилиб, жавобгарликдан қочишга уринган. Воқеа 1 феврал куни кечқурун Юнтоловское шоссесида содир бўлган. Эркак...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya