Turkum: Хабарлар

Ўзбек автобус ҳайдовчи Петербургда пиёдаларни уриб юборди

Василевский оролида йўловчи автобуси пиёдалар билан бўлиб ўтган ЙТҲдан кейин беш киши касалхонада қолмоқда. Деярли ҳамма оғир аҳволда. Соғлиқни сақлаш қўмитасининг маълум қилишича, 25 январ куни тўрт нафар жабрланувчи оғир аҳволда реанимацияда бўлган. Яна бир беморнинг аҳволи ўртача оғир деб баҳоланмоқда. “Фонтанка” хабарига кўра, аввал Василевский оролининг 57 ёшли...

«Ўқимаган» муҳожирлардан пул ишлаган бош директор жазоланади

Чет элликларнинг рус тили ва Россия Федерацияси қонунлари бўйича тест синовларидан муваффақиятли ўтганлиги тўғрисида сертификатлар шубҳа остига олинди ва текширилди. Россия Ички ишлар вазирлиги расмий вакили Ирина Волк Санкт-Петербургдаги йирик компаниянинг бош директори рус тили ва Россия қонунчилиги бўйича тест топширишга мажбур бўлган ноқонуний мигрантлардан пул ишлашга қарор қилгани...

“Уведомление” ҳақида нималарни билиш керак?

7 январдан буён меҳнат шартномаси ёки хизмат шартномаси бўйича мигрантлар МВД бўлимига “Уведомление” (билдиришнома) топширишлари кераклиги ҳақида хабарингиз бор. Ушбу мақолада “Уведомление” ҳақида билишингиз керак бўлган маълумотларни келтирамиз. “Уведомление”ни патенти бор барча мигрантлар топшириши керак. Ҳаттоки “трудовой договор”сиз ёки хизмат шартномасисиз, бир марталик хизмат кўрсатиб ишлайдиганлар ҳам. Чунки оғзаки...

Владивостокда полиция муҳожирни калтаклади

Интернетда тарқаган видеода икки полиция ҳодими меҳнат муҳожирини қўлга олиш вақтида калтаклаётгани акс этган. Видео таърифида воқеа Владивосток шаҳрининг БАМ ҳудудида бўлгани ва муҳожир шунчаки ҳужжатсиз бўлгани учун полициячилар тарафидан калтаклангани ёзилган. Бошқа манбаларда эса муҳожир гўёки полиция ҳодимларига қаршилик кўрсатгани, қочишга урунгани ва шунинг учун ушланиб, дўппослангани ёзилган....

Якутияда мигрантларга қарши митинглар бўлмоқда

Якутск шаҳрининг Ленин номидаги марказий майдонига мигрантларга қарши митинг билан чиққан аҳоли видеолари инсонни қўрқувга солади. Чунки миграциядагн хабари бор ҳар ким аввалги Якутиядаги мигрантларга қарши ўтказилган тартибсизликлар натижасидан хабари бор. Бу сафар митингга 26 ёшли якутияликнинг вафоти сабаб бўлган. Айтилишича, Якутск шаҳрининг Мята номли тунги клубида тожикистонлик ва...

“1917-йилгача ўзбек ва қозоқ миллат сифатида мавжуд бўлмаган”– рус тарихчиси

Россия телеканалларида очиқдан-очиқ шовинистик руҳдаги чиқишлар кўпайиб бормоқда. Бу гал тарихчи Михаил Смолин НТВ телеканалидаги эфирда 1917 йил инқилобидан олдин ўзбеклар ва қозоқлар миллат сифатида мавжуд бўлмаганини айтди. «Қозоғистон қандай пайдо бўлди? Аслида, дастлаб РСФСР таркибида Казак ССР деб аталган, қозоқлар умуман йўқ эди. Кейин Казак ССР таркибида Қирғизистон...

Муҳожирликда дайди ит тишлаб олса ёки уларнинг ҳужумига учрасангиз, нима қиласиз?

Жамоамиз юристига ноодатий қўнғироқ бўлди. Қўнғироқ эгаси бўлган муҳожир ўзи ишлайдиган дўкони олдида юрадиган дайди итлар тишлаганидан шикоят қилди. Итлар аввал мигрантни ўраб олиб, кейин бири тишлаб олибди. Муҳожир қаерга мурожаат қилиш, ёрдам олиш ва қандай қилиб дайди итлардан бошқаларни ҳимоя қилиш ҳақида маслаҳат сўради. Ушбу мурожаат туфайли  дайди...

«Бировнинг нарсасини олманг!» – «Внуково»да аёллар сумкасини ўғирламоқчи бўлган ўзбекистонлик ушланди

Ўзбекистонга учаётган йўловчи Внуковода бировнинг қўл сумкасини тортиб олди. Внуково аэропортида транспорт полицияси бир аёлнинг сумкаси ўғирланганини тезда фош этди. Қиз қўл юкини унутиб қолдиргандан сўнг Ўзбекистонга учаётган шахс уни ўз сумкаларининг ичига солиб қўйган, деб хабар берган Россия ИИВ Марказий федерал округи транспорт бошқармаси матбуот хизмати. Йўловчи аёл...

Автомобилларни ёқиб юборган икки муҳожир қўлга олинди

Улар бу ишни криминал “авторитет” буйруғига асосан қилгани айтилмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Москва яқинидаги Пушкин шаҳрида иккита машинани ёқиб юборган икки муҳожирни қўлга олди. “Марказий Осиё республикаларидан бирининг 30 ва 36 ёшли икки фуқароси мулкни қасддан йўқ қилишда иштирок этган. Ҳар икки гумонланувчи қўлга олинди”, — дейилади ИИВ хабарида....

Ростовда тўрт нафар, Саратовда уч нафар муҳожир ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганларнинг тўрт нафари бир оила аъзолари бўлган. Ростов вилоятининг Аксай туманида ис газидан заҳарланиш оқибатида бир тожикистонлик муҳожирлар оиласи ҳалок бўлди. Заҳарланган беш кишидан тўрт нафари вафот этган, бир аёл касалхонага ётқизилган. Россия Тергов қўмитасининг Ростов вилояти бўйича тергов бошқармаси ўлим ҳолатларини аниқлаш бўйича текширув бошлаганини маълум қилди....
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya