Turkum: Хабарлар

Путин Россияга қандай муҳожирлар кераклигини айтди

Россия Федерациясига келган мигрантлар Россия қонунлари ва анъаналарини ҳурмат қилишлари керак. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради ТАСС. https://youtu.be/nAoXOmjru3k “Бу дегани, одамлар тил ва миллий-маданий нуқтаи назардан тайёр бўлиши керак”, – дея таъкидлаган Путин. Унинг сўзларига кўра, меҳнат муҳожирлари...

Қозонда муҳожирлар ўртасида жиноятчилик камаймоқда

2023 йилда Қозонда хориж фуқаролари томонидан содир этилган жиноятлар ўтган йилга нисбатан 25 фоизга камайди. Муҳожирлар қатнашган жиноятларнинг умумий сони 362 тадан 271 тага камайиб, умумий жиноятларнинг 3,7 фоизини ташкил этди. Шаҳар полицияси миграция қонунчилиги бузилишини аниқлаш ва уларга чек қўйиш бўйича жорий йилда 8500 дан ортиқ ана шундай...

БААда энди Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномаси амал қилади

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги делегация Бирлашган Араб Амирликлари Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга доир масалаларни муҳокама қилиш мақсадида мазкур мамлакатга ташриф буюрди. Абу-Даби шаҳрида БАА Бош вазири ўринбосари — Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён билан бўлиб ўтган...

Новосибирскда мигрантлар кетиши туфайли такси нархи қимматлади

Сўнгги пайтларда Россияда такси нархининг ўсиши кузатилмоқда, бу бир қатор омиллар билан боғлиқ. Новосибирскда, бошқа шаҳарларда бўлгани каби, мигрантлар оқими ва ҳайдовчилар етишмаслиги сабабли такси нархлари ошиши бир дақиқалик йўл нархининг 24 фоизга қимматлашига олиб келган. Бу ҳодиса мазкур шаҳар билан чегараланиб қолмайди: Москвада бир дақиқалик саёҳат нархи 28...

Ханти-Манси автоном округи губернатори мигрантларнинг такси ва савдода ишлашига қўйилган тақиқни узайтирди

Ханти-Мансийск автоном округи (ХМАО) губернатори Наталья Комарова иқтисодиётнинг айрим тармоқларида мигрантлар меҳнатини тақиқлашни 2024 йилгача узайтирди. Бу ҳақда тегишли қарорда маълум қилинган. Энди чет элликлар таълим, болалар овқатлари ва парҳез маҳсулотлари ишлаб чиқариш, тамаки, спиртли ичимликлар чакана савдоси, озиқ-овқат ва ичимликлар билан таъминлаш соҳаларида ишлай олмайди. Шаҳар ва шаҳар...

Мигрантларнинг оилага ҳужум қилгани ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди

Каменск-Шахтинскийда муҳожирлар томонидан содир этилган талончилик ва зўрлаш ҳақидаги хабарлар сохта, бу ҳақда Ростов вилояти Ички ишлар вазирлиги хабар берди. Ижтимоий тармоқларда марказий осиёлик икки муҳожир Каменск-Шахтинскийдаги шахсий уйга ўғирликка тушгани ҳақида хабар тарқатилган эди. Улар уйга яширинча кириб, уй эгасини калтаклагани, барча пул ва тақинчоқларни олиб кетгани, кейин...

Москвада келаётган ҳафтанинг энг совуқ кунлари маълум қилинди

Метеоролог Татяна Позднякованинг хабар беришича, келгуси ҳафтада ҳаво ҳарорати кескин пасая бошлайди, айниқса кечаси совуқ бўлади. Унинг сўзларига кўра, душанба куни тушдан кейин ҳаво ҳарорати минус 10 даражага тушади. Ҳафтанинг ўрталарида, 6 декабрда ҳақиқий совуқлар бошланади. Чоршанбадан якшанбагача кечалари минус 23-24, кундузи минус 11-16 гача тушиши кутилмоқда. 11 декабр,...

Курьерлик энг даромадли касблар учлигида

Россиядаги hh.ru интернет-рекрутинг платформаси тадқиқот хизмати кўп тарқалган касб вакилларининг даромадлари ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиб, энг юқори даромадли мутахассисликларни аниқлади. Бунинг учун 2023 йил давомида hh.ru сайтида иш берувчилар томонидан эълон қилинган бутун мамлакат бўйлаб, хусусан, Самара вилояти шаҳарларида 782 мингта бўш иш ўринлари таҳлили ўтказилган. Таҳлил натижаларига кўра,...

“13 ёшли боланинг ақлидек”: Қозоқ депутати россиялик ҳамкасбининг Қозоғистон ҳақидаги баёнотига жавоб берди

Россия Давлат думасининг Евгений Федоров деган депутати Қозоғистоннинг суверенитети, мустақиллигини шубҳа га остига олган провокацион чиқиш қилди. Унинг иддаосича, Қозоғистон “бутунлай ҳуқуқий хусусиятга эга бўлмаган ҳудуд” экан ва мамлакат мустақиллигини қўлга киритиш жараёнидаги қонунбузарликлар бўлган эмиш. У яна Шимолий Қозоғистондаги бир гала рус айирмачиларининг ҳудудни ажратиб олиш ҳақидаги ҳаракатлари...

Мигрант рашк туфайли хотини ва ҳамюртини пичоқлади

Санкт-Петербургнинг Приморск туманида мигрант рашк туфайли рафиқаси ва ҳамюртига пичоқ билан урди. 28 ноябрь куни эрталаб воқеа гувоҳи полицияга мурожаат қилиб, Омская кўчасидаги 22-уй ёнида бир эркак ва аёл пичоқлангани ҳақида хабар берган. Воқеа жойида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 40 ёшли муҳожирни қўлга олди. Дастлабки маълумотларга кўра, рашк сабаб бўлган...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya