Turkum: Хабарлар

“Эримни қайтаринг!” Россияда флешмоб бошлаган аёллар ҳукуматга жиддий талаблар қўймоқда

Россия-Украина урушида қатанашаётганларнинг хотинлари бутун Россия бўйлаб флешмоб ўтказмоқда. Автомобилларига “Эримизни қайтаринг!”, “Куёвимизни қайтаринг!” ва бошқа ёзувлар ёзилган стикерлар ёпиштиришди. Машиналар фотолари урушга сафарбар қилинганларни қайтариш учун курашиш мақсадида ташкил этилган “Уйга йўл” телеграм-каналида пайдо бўлди. Расмлардаги изоҳларга қараганда, флешмобда Россиянинг турли шаҳарлари, хусусан, Орел, Ижевск, Барнаул ва бошқа...

Энди Россиядан СБП орқали бешта давлатга пул ўтказиш мумкин

Россияликлар энди тезкор тўлов тизими (СБП) орқали бешта давлатга, жумладан Ўзбекистон, Тожикистон ва Беларусга пул ўтказмаларини юбориш имкониятига эга бўлди, деб хабар берган РФ Марказий банк миллий тўлов тизими департаменти директори Алла Бакина. Альфа Банк иловасида СБП орқали пул ўтказиш мумкин бўлган тўртта давлат: Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон...

Россияга Африка ва Кореядан “грузчик”лар келади(ми?)

Россияда юк кўтарувчилар, омборчилар, тахловчилар ва кара ҳайдовчилари етишмаяпти. Йил давомида ушбу лавозимлар бўйича бўш иш ўринлари сони 29 фоизга ошди, бир бўш иш ўринлари учун резюмелар сони эса 7 тадан 3 тага камайди. Мутахассисларнинг фикрича, муаммони ҳал қилиш учун бошқа давлатлардан мигрантларни жалб қилиш керак. Эҳтимолий номзодлар орасида...

Россияда автосервис соҳасида кадрлар етишмаяпти

Кадрлар етишмаслиги 50 минг кишидан ошади, дейди Россия автомобил хизматлари уюшмаси бошқаруви раиси Александр Пахомов. Россия Федерациясидаги автоуловларга хизмат кўрсатиш марказлари ходимларнинг етишмаслигига дуч келмоқда. Санкт-Петербургда ўтказилган “Профессионаллар” чемпионати мажлисида Россия автомобил хизмат кўрсатиш уюшмаси бошқаруви раиси Александр Пахомов саноатда 50 мингдан ортиқ малакали кадрлар етишмаслигини маълум қилган. “Бугун...

Москванинг учта аэропортида 50 га яқин рейс кечиктирилди ёки бекор қилинди

Москванинг учта аэропорти: Внуково, Домодедово ва Шереметьевода қор ёғиши сабабли камида 42 рейс кечиктирилди ва етти рейс бекор қилинди. Соат 08:30 ҳолатига кўра, Внуковода 12 та рейс кечиктирилиб, учта бекор қилинди, Домодедовода 14 та рейс кечиктирилган ва иккитаси бекор қилинган, Шереметьевода 16 та рейс кечиктирилди, иккитаси бекор қилингани хабар...

Краснодарда муҳожирлар ўртасида оммавий муштлашув келиб чиқди

Краснодарда қурилиш майдонида меҳнат муҳожирлари ўртасида келиб чиққан тўқнашув оммавий муштлашувга айланди. 25 ноябр куни Поздняков 3.0 телеграм-каналида эълон қилинган воқеа видеосида можаро иштирокчилари, турли бригадалардан бўлгани айтилган. Видеода “ўзбеклар ва тожиклар”дан иборатлиги айтилган икки гуруҳ ўртасидаги муштлашув кран туфайли келиб чиққани айтилган. Воқеа гувоҳларидан бири  “ғишт урувчилар ва...

Москвада кучли қор ёғиши ҳақида огоҳлантирилди

Қора денгиздан Москвага яқинлашаётган кучли циклон ноябр ойида кузатилган энг кучли қорни олиб келади, деб хабар берган Россия Гидрометеорология маркази илмий раҳбари Роман Вилфанд. “Кечадан бошлаб, аниқ белгилари бор циклон Қора денгиздан шимолга қараб ҳаракатланмоқда. Метеорологлар буларни чуқур циклонлар деб аташади. Бу циклон марказида кучли босим борлигини англатади. <…>...

Мигрантлар учун оила, дин адолат муҳим – олимлар тадқиқоти

Россия Фанлар академияси институти мутахассислари Москва аҳолиси ва Марказий Осиёдан келган муҳожирлар ўртасида сўров ўтказди. Натижалар шуни кўрсатдики, мигрантлар учун мустаҳкам оила ва фарзандлар энг аввалги қадриятдир. Муҳожирларнинг 57 фоизи худди шу танловни ихтиёр қилган. Москваликларнинг атиги 25 фоизи оилани биринчи ўринга қўйган. Ўз навбатида, пойтахт аҳолиси ишдаги карьерани...

Тинькофф Банк Қирғизистон, Тожикистон ва Бразилия валюталарини сотишни йўлга қўйди

Тинькофф Банк мижозлари энди қирғиз сўми, тожик сомони ва Бразилия реалини сотиб олишлари ва сотишлари мумкин. Банк, шунингдек, Таиланд бати ва Озарбайжон манатлари билан ҳам ўз фаолиятини тиклади. Tinkoff Black карта эгалари тегишли хорижий валюта ҳисобларини очишлари ва Қирғизистон, Тожикистон, Бразилия, Таиланд ва Озарбайжон валюталарини сотиб олишлари мумкин. Шунингдек,...

Депутат Толмачев мигрантларнинг таксида ишлашини тақиқлаш оқибатлари ҳақида гапирди

Сўнгги пайтларда Россияда мигрантларнинг таксида ишлашини тақиқлаш масаласи кўпроқ кўтарилмоқда. Тақиқ тарафдорлари, уларнинг фикрича, бундай қарорни оқлайдиган бир қатор далилларни келтирмоқда. Асосий далиллардан бири шундаки, мигрантларнинг малака даражаси Россия фуқароларига қараганда пастроқ эмиш. Бу йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатининг пасайишига, шунингдек, бахтсиз ҳодисалар хавфининг ошишига олиб келиши мумкин, деган даъволар...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya