Maqola

2 837 12/01/2024

Гап ВНЖ ва РВП ҳақида кетмоқда.

Жанубий Урал полицияси ходимлари «Нелегальный мигрант» тезкор-профилактик операцияси доирасида миграция қонунчилиги бузилиши ҳолатларини аниқлаш ишларини давом эттирмоқда.

Тадбирнинг биринчи кунида рухсатномалар, хусусан, ВНЖ ва РВП ҳужжатларини бекор қилиш бўйича олтита қарор қабул қилинган.

Ички ишлар вазирлигининг вилоят бош бошқармаси барча мигрантлар Россия қонунчилигини бузганини иддао қилмоқда. Масалан, ўтган йили Россияда бўлиш қоидаларини бузган 63 ёшли эркак икки марта маъмурий жавобгарликка тортилган. Копейскда яшовчи яна бир 28 ёшли муҳожир яшаш минимуми доирасида ўзини боқиш имконияти борлиги ҳақида керакли ҳужжатларни тақдим этмаган.

“Рухсатномалари бекор қилинган барча хорижликлар 15 кун ичида Россия Федерацияси ҳудудини тарк этишлари шарт, агар улар бу ишни бажармаса, депортация қилинадилар”, — дейилади ИИВ Бош бошқармаси Челябинск вилояти матбуот хизмати хабарида.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya