20 ноябрь куни Димитровград шаҳрида маҳаллий аёл талон-тарож қилингани ва ўлдирилгани ҳақида хабар тарқалган эди. Уляновск тергов қўмитаси қотилликда Ўзбекистон фуқаросини гумон қилиб қўлга олган.
Тергов маълумотларига кўра, душанба куни тушдан кейин 59 ёшли эркак Димитров проспектидаги кўп қаватли уйнинг подъездида кекса аёлга пичоқ билан бир неча марта жароҳат етказган, сўнг унинг сумкасини ўғирлаган.
79 ёшли аёл олган жароҳатлари туфайли шу куни касалхонада вафот этган. Гумонланган шахс қўлга олинган. Терговчи судга уни қамоққа олиш ҳақида илтимоснома берган.
Иш бўйича Талончилик ва қотиллик (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 162-моддаси 4-қисми “в”, 105-моддаси 2-қисми “з” банди) бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Ҳозирда терговчилар жиноятнинг барча ҳолатларини аниқламоқда, қатор суд-тиббий экспертизалари тайинланган.
– Гумондор бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Россия ҳудудида ноқонуний равишда бўлганлиги аввалроқ аниқланган. Тергов бошқармаси миграция ва профилактика органлари мансабдор шахсларининг эътиборсизлиги юзасидан процессуал тергов ташкил қилди, дея изоҳ берган Уляновск вилояти Тергов қўмитаси.