Дунё бўйлаб COVID-19 ҳолатлари сони бир ой ичида 52% га ўсди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўз ҳисоботида маълум қилишича, ушбу даврда 850 мингдан ортиқ янги касалланганлар рўйхатга олинган. Касалхонага ётқизилганлар сони 23 фоизга ошди – 13 ноябрдан 10 декабргача 118 мингдан ортиқ одам касалхонада ётган.
Энг кўп ҳолатлар Россияда аниқланган – 279,4 минг (ўсиш икки баравардан ортиқ). Инфекциялар сони бўйича биринчи бешликка Сингапур, Италия, Полша ва Австралия ҳам кирди.
Шу билан бирга, коронавирусдан энг кўп ўлим Италияда қайд этилган (510 та ҳолат). Ўлимлар сони энг кўп бўлган уч давлатга Швеция (396) ва Россия (376) киради.