Maqola

826 30/01/2024

Дунёдаги муҳожирлар сони 281 миллион, уларнинг пул юбормалари эса 717 миллиард доллар. Глобал миграция бўйича халқаро миграция ташкилотининг охирги рақам ва фактларига эътиборингизни қаратмоқчимиз.

Халқаро миграция ташкилоти дунё бўйича мигрантлар, хусусан, меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари ва ҳолатини ўрганадиган халқаро ташкилот саналади.

Халқаро миграция ташкилотининг ҳисоби бўйича 2020 йили халқаро мигрантлар сони 281 миллион одам. Халқаро мигрант деганда бир мамлакатдан иккинчи мамлакатга халқаро чегаралардан ўтган шахслар назарда тутилади.

Дунё аҳолисининг кесимида оладиган бўлсак, ер шарининг 3,6 фоиз аҳолиси мигрантдир.

281 миллион мигрантнинг 164 миллиони меҳнат муҳожири. Яъни қочқинлар эмас, айнан ишлаш мақсадида ўз ватанидан хорижга кетиб,бошқа давлатда меҳнат қилади.

Энди мигрантлар юборган пулларга эътибор беринг. Дунёдаги мигрантларнинг пул юбормалари 2019 йил ҳолатига кўра, 717 миллиард долларни ташкил қилади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya