Мақола

751 21/06/2022

Душанбедан йўлга чиққан поезд 30 йил давомида илк бор “Тошкент-Марказий” вокзалига етиб келди.

Кеча, 20 июнь куни 30 йил ичида биринчи маротаба Душанбе темир йўл вокзалидан Тошкентга поезд қатнови йўлга қўйилди. Кеча Тожикистон вақти билан соат 18:30 да Тошкентга йўл олган поезд, бугун – 21 июнь куни Тошкентга етиб келди. Рейс “Тожикистон темир йўллари” ДУК томонидан амалга оширилди.

Поездлар ҳафтасига бир марта ҳаракатланади. У 10 та вагон – плацкарт, тўртта купе, вагон-ресторан ва тўртта ўтириб кетиш учун мўлжалланган вагонлардан иборат. Йўловчилар Душанбедан 916 километр масофани ўтаб,  21 соатда Тошкентга етиб келишади.

Йўловчи поезди Шўрчи, Бойсун, Деҳқонобод, Қарши, Самарқанд, Жиззах, Зомин ва Гулистон ҳудудларидан ўтади. Эслатиб ўтамиз, Тошкент-Душанбе йўловчи темир йўл алоқаси 1990-йиллар бошида узилиб қолган эди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация