210 02/02/2024

Ушбу сурат ижтимоий тармоқларда кенг тарқалмоқда. Унда айни пайтда Қатарда бўлиб ўтаётган футбол бўйича Осиё кубоги мусобақаси томошабинлари акс этган. Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон миллий терма жамоаси мухлислари жамоаларни биргаликда қўллаб-қувватламоқда.

Бу йилги мусобақада Қирғистон гуруҳдан чиқа олмаган бўлса-да, Тожикистон тарихий натижалар қайд этмоқда. Айни пайтда улар Осиёнинг энг кучли 8 та терма жамоаси қаторидан ўрин олди.

Бугун қўшниларимиз ярим финал чиптаси учун Иордания билан куч синашади. Эртага, 3 февраль куни эса Ўзбекистон терма жамоаси Қатар билан баҳслашади.

Ижтимоий тармоқлардаги шарҳларда қозоғистонлик, туркманистонлик ва қирғизистонликлар Марказий Осиёнинг икки жамоасига қизғин мухлислик қилаётганликларини ёзишмоқда.

Осиё кубоги марказий осиёликларни бирлаштирган мусобақага айланди. Футболчиларимизга ғалаба тилаймиз!

🇺🇿Ўзбекистон, олға!

🇹🇯Тожикистон, бапеш!

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация