1 487
15/03/2022
Россияда COVID-19 вируси тарқалиши муносабати билан жорий этилган чекловлар бирин-кетин бекор қилинмоқда.
- Москва шаҳрида 15 мартдан бошлаб жамоат жойларида мажбурий ниқоб тақиш бекор қилинди. Москва жамоат транспортларида ниқоблар ва ижтимоий масофа белгилари ҳақидаги стикерлар олиб ташланмоқда.
- Москва областида ҳам ниқоб тақиб юриш мажбуриятини бекор қилди.
- Карачаево-Черкесияда жамоат жойларига киришда талаб этиладиган QR кодлари, бир қатор корхона ва ташкилотларда масофавий ишлашни жорий этиш бўйича тавсиянома, спорт ва маданий тадбирларни ўтказишга қўйилган тақиқлар бекор қилинди.
- Cанкт-Петербург 4 мартдан бошлаб QR кодлар тизимидан воз кечди.
- Калининград вилоятида меҳмонхоналарга кириш ва ресторанларга ташриф буюриш бўйича барча чекловлар олиб ташланди.
- 15 мартдан Тамбов вилояти ва Чеченистон ҳудудида ҳам ниқоб тартиби бекор қилинди.
- Свердловск вилоятида эса коронавирус билан боғлиқ барча чекловлар бекор қилинган, фақат ниқоб тартиби сақланиб турибди.
- Шунингдек, Татаристон, Саратов, Орел ва Нижний Новгород вилоятлари, Олтой ўлкаси, Архангелск вилояти ва бошқа айрим вилоятлар QR-код тизимидан фойдаланишни тўхтатган.