Мақола

715 22/11/2023

Хамас ўз баёнотида Исроил билан тўрт кунлик сулҳ бўйича келишувга эришганини тасдиқлади, дея хабар беради Ал-Майадин нашри.

Фаластин гуруҳининг айтишича, келишув “қийин ва мураккаб музокаралардан сўнг Қатар ва Мисрнинг қатъий ва юқори баҳоланган саъй-ҳаракатлари туфайли” эришилган.

Шартнома ҳар икки томонда тўрт кунлик оташкесим ва “Ғазо секторининг ҳар бир ҳудудига гуманитар, фавқулодда, тиббий ва ёқилғи ёрдамини олиб кетаётган юзлаб юк машиналарининг” киришини ўз ичига олади.

ХАМАС, эришилган келишувлар доирасида Исроил қамоқхоналаридан “19 ёшдан кичик 50 нафар маҳбус, аёллар ва болаларнинг озод қилиниши эвазига 19 ёшдан кичик 150 нафар аёл ва боланинг” озод этилишини билдирди.

Бугун Исроил ҳукумати ХАМАС билан келишувни тасдиқлади. “Ўғирланган 50 нафардан кўпроқ аёл ва бола тўрт кун ичида қўйиб юборилади, бу вақт давомида жанглар тўхтатиб турилади”, — деган Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняхунинг идораси.

Haaretz манбасига таяниб, аниқлик киритишича, дастлабки алмашинув 30 нафар бола, саккиз нафар она ва яна 12 нафар аёлнинг Исроилга қайтишини назарда тутади.

38 аъзодан иборат вазирлар маҳкамасининг деярли барча аъзолари келишувни маъқуллаган. Фақат ўта ўнг Оцма Еҳудит партияси вакиллари уни қўллаб-қувватлашдан бош тортди. Нашрнинг ёзишича, Исроил хавфсизлик хизматлари – ЦАХАЛ, “Шин Бет” контрразведкаси ва “Моссад” разведка хизмати ҳам келишувни қўллаб-қувватламоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация