Мақола

988 13/01/2022

Бу хушхабар фақат Қирғизистон Республикасининг миграцияда юрган фуқароларига таалуқли.

2022 йилнинг  17 январидан бошлаб хорижда бўлиб турган Қирғизистон Республикаси фуқаролари Қирғизистон Республикасининг барча дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари орқали Қирғизистон Республикасининг миллий ва халқаро ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришлари мумкин бўлади.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш қуйидаги асослар бўйича амалга оширилади:

1) ҳайдовчилик гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаган бўлса;

2) ҳайдовчилик гувоҳнома эгасининг шахсий маълумотларини ўзгарганлиги сабабли;

3) ҳайдовчилик гувоҳномаси эскириб ёки шикастланганлиги сабабли фойдаланиб бўлмайдиганхолатга келиб қолган бўлса;

4) ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотган бўлса алмаштириш мумкин.

Шу пайтгача ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш фақат Қирғизистон Республикаси ҳудудида амалга оширилар эди.

Ушбу ишларни ташкил этиш учун тегишли меъёрий-ҳуқуқий база ишлаб чиқилди ва қабул қилинди ҳамда Қирғизистон Республикасининг барча хорижий ваколатхоналарида “Ҳайдовчилар рестри” автоматлаштирилган ахборот тизими (АИС) ўрнатилди, бу эса консуллик ходимларига фуқаролардан ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун ҳужжатларни электрон шаклда қабул қилиш имконини беради.

Эслатма

Кўпчилик ўзбекистонлик мигрант ҳайдовчилар бундай хизматлар Ўзбекистон Хукумати томонидан ҳам йўлга қўйилганлигидан бехабар бўлишлари мумкин. Шу баҳонада, “права”ни консулликлардан олиш амалиёти Ўзбекистон фуқаролари учун 2021 йилнинг декабр ойидан кучга кирганлигини эслатим қўйиш лозим бўлади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация