Мақола

1 295 08/08/2023

Ўзбекистонлик ишчи қурилаётган президент маъмурияти биносидан қулаб тушди.

Шошилинч тиббий ёрдам маркази директори ўринбосари Егор Борисовнинг сўзларига кўра, жабрланувчи 4-сонли Бишкек шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган.

Воқеа юзасидан изоҳ берган Ленин тумани ички ишлар бўлимининг маълум қилишича, 6 август куни соат 15.00 атрофида Бишкек Ички ишлар бош бошқармасининг “102” хизматига Чингиз Айтматов кўчасида қурилаётган бинодан ишчи йиқилиб тушгани ҳақида қўнғироқ келиб тушган.

Жабрланувчи шаҳар клиник шифохонасига етказилган.

Аниқланишича, йиқилган 1993 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси экан. У ҳозир реанимация бўлимига жойлаштирилган.

Факт ахборот журналида қайд этилган. Тергов бошланди. Керакли текширувлар тайинланди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация