Maqola

2 748 23/01/2024

Воқеа 2023 йилнинг 24 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳрининг Витебский проспект кўчасида содир бўлган. Курьер 26 ёшли Тожикистон фуқароси. Видеода курьерни йиқитиб,калтаклаётган, аэрозол тўппонча билан отишгани ва “Россиядан кетиши” турли ҳақорат билан айтилгани кўринади.

Мазкур ҳолат юзасидан Санкт-Петербург шаҳри полицияси жиноий иш очиб, вояга етмаган 14-15 ёшли жиноятчиларни қўлга олган. Ҳозирда улар тергов изоляторида, “безорилик” моддаси бўйича очилган жиноий иш бўйича терговгақадар ва тергов ишлари олиб борилмоқда. Ўсмир-жиноятчиларга 7 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Россияда мигрантлар учун хатар кундан кунга ошиб бораяпти.

Видеодаги каби ҳолатларда мигрантлар нима қилиши тавсия қилинади?

Энг биринчи ва муҳим иш, қанчалик одатий эшитилмасин, воқеа жойидан бир оз узоқлашиб, полиция чақириш. Имкон қадар полиция чақиришни кечиктирмаслик керак. Гарчи полиция кеч келса ҳам, чақирувни амалга оширган вақтингиз терговда жуда катта рол ўйнайди.

Мигрантлар ўзи билан бирга ҳимоя воситаларини олиб юришлари керак. Россия қонунчилигига кўра бугунги кунда очиқ савдода мавжуд бўлган ва ҳеч қандай лицензиясиз ишлатилишига рухсат берилган ҳимоя воситалари бу:
– аэрозоллар (аэрозольные пистолеты, распылители)
– кичик газ баллонлари (перцовые баллончики, газовые баллончики).

Бу ҳимоя воситаларини  ишлатиш қонунан тақиқланмаган, қолаверса ҳимоя давомида жуда самарали ва агрессорнинг саломатлигига жиддий зиён келтирмайди. Ҳимоя воситаларини ишлатишда қонун бўйича огоҳлантириш сўзларини айтиш тавсия қилинади. Масалан, “тўхта, отаман” каби.

Асло тавсия қилинмайдиган амаллар:
– бошқа мигрантларни чақириб оммавий уруш уюштириш
– воқеага кўз юмиб, полиция чақирмаслик
– тиббий ёрдамдан воз кечиб, уйда мустақил даволаниш.

Эҳтиёт бўлинг, огоҳ бўлинг, ҳурматли муҳожирлар!

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya