Maqola

604 31/01/2024

Россия Тергов қўмитасининг таъкидлашича, Москва ва Москва вилоятида 2300га яқин янги Россия фуқаролари ҳарбий рўйхатга қўйилган, улардан 700дан ортиғи ҳарбий хизматга чақирилган, 1300дан ортиқ киши ҳарбий хизматни ўташ учун шартнома имзолаган.

Тергов қўмитаси раиси миграция жиноятларига қарши курашиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказган. Йиғилишда ҳарбий рўйхатга олинган Россиянинг янги фуқаролари бўйича рақамлар эълон қилинган.

Шунингдек, Тергов қўмитаси миграция соҳасидаги давлат органлари ходимлари содир этаётган жиноят ишлари фош бўлаётгани ҳам қайд этди. Мажлисда айтилишича, миграция соҳаси мансабдорларининг 110 та жиноят иши судга юборилган.

Россия тергов қўмитаси раҳбари А.И. Бастрикин Тергов қўмитаси томонидан янги фуқароларни ҳарбий рўйхатга олишини текшириш учун чақирув комиссиялари билан ҳамкорликда фаолиятни давом эттириш бўйича буйруқ берган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya