Maqola

1 749 11/01/2024

Москва ва Москва вилоятида турар-жой бинолари ва тижорат кўчмас мулк ҳовлиларида қор тозалаш нархлари йил давомида 15-30% га кўтарилди, деб хабар бермоқда бошқарув компаниялари вакиллари.

“2023 йилда Москвадаги турар-жой бинолари ҳовлиларида пудратчилар томонидан қор тозалаш харажатлари 15-25 фоизга ошди. Бунга бир вақтнинг ўзида бир нечта омиллар – ёқилғи ва махсус техникага техник хизмат кўрсатиш нархининг қимматлашиши, шунингдек, ҳайдовчилар иш ҳақининг ошиши таъсир кўрсатди”, – дея изоҳлаган “ПИК-Комфорт” бошқарув компанияси матбуот хизмати.

Яна бир сабаб – “дворник”ларнинг етишмаслиги ва бунинг натижасида уларнинг иш ҳақининг ошиши. CMWP бошқарув компанияси бош директори Денис Троценконинг сўзларига кўра, йил давомида Москвадаги фаррошнинг маоши тахминан 55 мингдан 70 минг рублгача кўтарилган. NF PM компанияси Ривожланиш бўйича директори Михаил Сафонов, Москва минтақасида тижорат кўчмас мулк қор тозалаш қиймати йил давомида 20-30% га ошди, деб айтган. Бу, унинг сўзларига кўра, пудратчи ўзгармаган ҳолатларга тегишли. Агар у алмаштирилса, ишнинг нархи 60% гача ошиши мумкин. “Ўсиш сабаблари 18-20% га ошган ёқилғи-мойлаш материаллари ва эҳтиёт қисмлар нархининг доимий ўсиши, шунингдек, тозалаш бўйича мутахассисларнинг иш ҳақининг ошишидир”, – дея таъкидлаган Троценко.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya