Мақола

613 07/09/2023

Иккита дрон Ростов вилоятида, иккита Брянск вилоятида ва яна биттаси Москва яқинидаги Раменский туманида уриб туширилган.

Брянскда уриб туширилган учувчисиз учиш аппаратининг  қолдиқлари темир йўл вокзалининг ойналари, вокзал майдони ва бир нечта вагонларга зарар етказган, бироқ ҳеч ким жабрланмади, деб ёзади губернатор Александр Богомаз ўзининг телеграм каналида.

Раменскоеда дрон қолдиқлари Десантная кўчаси ҳудудига тушиб, у ердаги транспорт ҳаракатини тўсиб қўйган, деб ёзади РБК.

Shot  телеграм канали маълумотларига кўра, дрон ҳалокатга учраган жой яқинидаги турар-жой биносида дераза ойналари синган. Москва мэри қурбонлар йўқлигини маълум қилган. Домодедово, Внуково ва Жуковский аэропортлари рейсларга вақтинчалик чекловлар киритди, ҳозирда аэропортлар нормал режимда ишламоқда.

Ростов-Дон узра уриб туширилган дронлардан бири шаҳар ташқарисида, иккинчиси марказда Пушкинская кўчаси, 42-уй яқинида қулаган, дейди вилоят раҳбари Василий Голубев. Унинг сўзларига кўра, Ростов марказида қулаган дрон уч бинонинг олд қисмига шикаст етказиб, деразаларини синдирган. Бир нечта машина зарарланган, бир киши жароҳатланган, аммо касалхонага ётишдан бош тортган. Дрон ҳалокатга учраган ҳудудда фавқулодда ҳолат жорий қилинган, шаҳар маъмурияти жабрланган учта уй аҳолисига вақтинчалик турар жойларга боришни таклиф қилган. Шаҳарнинг барча фавқулодда вазиятлар хизматлари юқори шай ҳолатга келтирилди.

Расмийларнинг дронлар ҳақидаги расмий эълонидан сал аввал ижтимоий тармоқларда Ростов-Дон марказида юз берган кучли портлаш видеоси тарқалди. Baza телеграм каналининг хабарига кўра, портлаш Жанубий ҳарбий округ штаб-квартираси яқинида содир бўлган. Штаб дрон тушган жойдан атиги 15 дақиқа масофада жойлашган.

Бундан ташқари, экспертлар Ростов-Дон шаҳридан 10 километр узоқликда жойлашган Батайск марказидаги меҳмонхонага етган зарар сабабларини аниқламоқда. Маҳаллий аҳоли портлаш овози ҳақида хабар берган эди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация