Maqola

736 07/12/2023

Москва вилоятидаги омборларга ўтказилган рейд натижасида 40 дан ортиқ ноқонуний мигрантлар жавобгарликка тортилди ва улар Россиядан чиқариб юборилади, деб хабар бермоқда Россия Федерацияси ИИВ вилоят бош бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Татяна Петрова.

Унинг сўзларига кўра, полиция Ленин совхозида жойлашган ишлаб чиқариш ва омборхонада ноқонуний муҳожирларни аниқлаган.

“Полиция томонидан Марказий Осиёдан келган 50 нафар фуқаро текширилди. 42 нафар хорижликларга нисбатан Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 18.8-моддасида назарда тутилган Россия Федерациясида бўлиш режимини бузганлик ва мазкур кодекснинг 18.10-моддасига биноан Россия ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга оширганлиги учун маъмурий баённомалар тузилган. Уларга мамлакатдан чиқариб юбориш ҳамда 5 минг рубл миқдорида жарима жазоси белгиланган”, – деган Петрова.

Унинг сўзларига кўра, тўққиз нафар муҳожир бирданига иккита модда бўйича маъмурий жавобгарликка тортилган. “Кейинги тадбирлар давомида полиция ходимлари ноқонуний миграция ташкилотчисини аниқлаб, қўлга олди. У Тула вилоятининг 62 ёшли фуқароси бўлиб чиқди”, — дея қўшимча қилган Петрова. Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 322.1-моддаси (ноқонуний миграцияни ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya