Мақола

4 384 17/07/2017

Сахаровадаги Миграция маркази буюртмаси асосида меҳнат мигрантлари учун махсус таълимий мини-фильм тайёрланди. Ушбу фильм рус, ўзбек, тожик, молдован, украин ва озарбайжон тилларида тайёрланган.

Москвадаги Миграция маркази раҳбари Николай Федосевнинг фильм ҳақида изоҳ берар экан, ушбу фильмнинг Москвага ишлаш учун келувчи меҳнат мигрантлари учун ўзига хос видео қўлланма эканини таъкидлаб ўтди. Фильмда Москва Миграция марказида ишчи патентини расмийлаштириш жараёни батафсил кўрсатиб ўтилган.

Видеороликдан лавҳа

“Москвага иш излаб” – тўлақонли қисқа метражли фильм бўлиб, инфографикалардан самарали фойдаланилган. Унда Сахаровадаги кўптармоқли миграция маркази ходимлари, шунингдек, россиялик томошабинларга бир қатор сериаллар ва “Висоцкий” кинофильмидаги эпизодик роли билан таниш бўлиб улгурган Жамшид Бекмирзаев суратга тушган.

Рус тилидаги фильм

Ўзбек тилидаги фильм

Тожик тилидаги фильм

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация