Maqola

1 457 18/01/2022

Тиббиёт муассасалари рўйхатини Россия пойтахти раҳбари Сергей Собянин томонидан тасдиқланган

2022 йилнинг январь ойидан бошлаб Москвада мигрантлар кўрикдан ўтишлари мумкин бўлган тиббий муассасалар сони кўпайтирилди.

Бундан буёғига Москва шаҳри мэри Сергей Собянин фармойишига кўра, катта ёшли мигрантлар бир қатор болалар поликлиникасида тиббий кўрикдан ўтишлари мумкин бўлади.

Ташриф буюрувчиларга эндиликда 16 та тиббиёт ташкилоти хизмат кўрсатади. Авваллари улардан 7 таси фақат ёш беморларни қабул қилиб келган.

Айни пайтда, шифокорларнинг сўзларига кўра, охирги кунларда коронавирус билан касалланишнинг кескин ўсиши туфайли тиббиёт муассасалари ҳаддан ташқари тўлиб кетган.

Шифокорлар  терапевтдан кўрикдан ўтиш учун навбатга турганлар рўйхати бир неча ҳафтага чўзилиши мумкинлигидан хайқишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил охирида Россияда мигрантларни тиббий кўрикдан ўтказиш ҳақида Ҳукуматнинг қарори кучга кирган.

Эндиликда хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар организмида гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва бошқа хавфли психофаол моддалар ҳамда уларнинг метаболитлари мавжудлиги ёки йўқлиги юзасидан тиббий кўрикдан ўтказилади.

Бундан ташқари, мигрантларда атрофдагилар учун хавф туғдирувчи юқумли касалликлар, жумладан, ОИВ инфекцияси мавжудлиги ёки йўқлиги текширилади.

Чет элликлар томонидан олинган тиббий маълумотномалар Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий органининг миграция бўлимига ёки давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда тақдим этилиши керак.

Мигрантларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар махсус федерал тизимга келиб тушади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya