Ўзбекистонда эски турдаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш давом этмоқда. Россиянинг Марказий федерал округида яшаб, меҳнат қилаётган юртдошларимиз ҳам ўша ернинг ўзида янги гувоҳнома олишлари мумкин.
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХ Бош бошқармасида берилаётган янги турдаги гувоҳномалар Ўзбекистон Республикасининг Москвадаги элчихонаси консуллик бўлимида ҳам берилади.Бу ҳақда «UzConsularMos | F.A.Q» канали хабар берди.
Янги гувоҳномага эга бўлиш учун юртдошларимиз қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари керак:
Ҳайдовчилик гувоҳномасини тайёрлаш муддати ўртача бир ой, чунки ҳужжат Ўзбекистон ИИВда, Тошкент шаҳрида тайёрланади.
Эслатма: ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун қуйидаги ҳавола бўйича олдиндан рўйхатдан ўтиш мумкин: https://e-navbat.mfa.uz/texnolog/view?id=341&language=ru