Maqola

1 658 24/12/2023

Россия президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамияти ва инсон ҳуқуқларини ривожлантириш кенгаши раҳбари Валерий Фадеев муҳожирларнинг рус тилини билмайдиган фарзандларини умумтаълим мактабларига киритмаслик кераклиги ҳақидаги баёноти билан танқидга учради. Унинг фикрича, бундай болаларни тил ўргатиш учун махсус марказларга юбориш керак экан.

Матбуот анжуманида Фадеев ҳозирги вақтда қонун болаларни мактабга қабул қилишни рад этиш имкониятини бермаслигини таъкидлади ва қонунчиликка иккита шартни ҳисобга олган ҳолда ўзгартириш киритишни таклиф қилди: рус тилини билмайдиган болаларни қабул қилишни рад этиш ва махсус марказларда рус тилига ўқитиш. Унинг таъкидлашича, бундай ўзгаришлар болаларнинг билим олишини янада самарали қилади.

Фадеев, шунингдек, Таълим вазирлиги таклиф қилинган тузатишлар устида ишлаётганини таъкидлаб, уларнинг 2024 йил 1 сентябргача амалга оширилишига умид билдирди. Махсус марказларда рус тилини ўргатиш чет тили сифатида олиб борилиши, ўқитиш харажатлари давлат томонидан қопланиши кераклигини қўшимча қилди.

Фадеев ўз позициясида, шунингдек, агар бирор мамлакат муҳожирларни таклиф этса ва уларни меҳнат бозорининг ажралмас қисми деб ҳисобласа, уларнинг фарзандларини ўқитиш давлат ҳисобидан амалга оширилиши кераклигини таъкидлади. Унинг фикрича, меҳнат муҳожирларига қўшимча харажатлар ундириш адолатдан эмас.

Аввалроқ «Справедливая Россия — За правду» партияси рус тилини билмайдиган болаларни синфнинг 10% чегараси билан турли мактабларга тақсимлашни таклиф қилган эди. Ушбу ташаббус ҳам  экспертларнинг танқидига сабаб бўлди ва болаларнинг ижтимоийлашуви русийзабон тенгдошлари билан кундалик мулоқот орқали самаралироқ эканлиги таъкидланди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya