Maqola

4 194 03/01/2024

Ундан олдин у шосседаги тўсиқни бузиб ташлаган.

Муҳожир эркак Ленинград вилоятининг Виборг туманидаги шосседа кетаётиб автомобилини  панжарага бориб урган, кейин эса ғойиб бўлган. Фавқулодда хизматлар хабар берган “қўшни давлат фуқароси” ўрмонда ўлик ҳолда топилган.

2 январь куни маълум бўлишича, бир кун олдин кеч соат ўн бирларда полицияга А-181 Скандинавия трассасининг 119-километрида “Шкода Рапид” автомобили тўсиққа бориб урилгани ҳақида хабар келиб тушган. Ҳайдовчи машинани ташлаб, ўрмонга қочиб кетган.

Фавқулодда вазиятлар хизмати хабар беришича, 2 январга ўтар кечаси ЙТҲ иштирокчиси ўрмонда ўлик ҳолда топилган. 35 ёшли ҳалок бўлган шахснинг қайси давлат фуқароси эканлиги очиқланмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, у ҳодиса вақтида маст ҳолда бўлган.

Воқеа сабабларига ойдинлик киритилмоқда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya