Maqola

641 14/12/2023

Қозоғистонда об-ҳаво шароитининг ёмонлашиши (кучли қор бўрони, шамолнинг кучайиши, кўришнинг ёмонлашиши, ёғингарчилик, муз) туфайли барча турдаги автотранспорт воситалари учун республика ва вилоят аҳамиятидаги автомобил йўлларида ҳаракатланиш чекловлари жорий этилди.

Ўтган 24 соат ичида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари томонидан 140 дан ортиқ одам, жумладан, 13 нафар бола қутқарилгани хабар қилинди.

Ақтўбе вилояти Иргиз тумани, Калибай қишлоғидан 27 км узоқликда, Самара-Чимкент автомобил йўлининг 1104-километрида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари кучлари томонидан Москва-Душанбе йўналиши бўйича кетаётган техник носоз йўловчи автобусидан 62 киши, жумладан 8 нафар ёш бола Иргиз қишлоғидаги иситиш пунктига етказилди. Уларнинг барчаси Тожикистон фуқаролари бўлган.

Жамбил вилоятининг Байзак туманида, Олмаота-Тошкент-Термиз автомобил йўлида фавқулодда хизматлар кучлари техник носоз иккита йўловчи автобусидан 53 нафар ўзбекистонликни, жумладан 3 нафар болани энг яқин кафега эвакуация қилди.

Қиш мавсумида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш учун, биринчи навбатда, об-ҳаво ўзгаришлари, об-ҳаво маълумотлари, об-ҳаво шароитининг ёмонлашиши, йўлларнинг ёпилиши ҳақида махсус хабарлар, бўронлар ҳақида огоҳлантиришларни доимий равишда кузатиб бориш лозим.

Бироқ, огоҳлантиришга қарамай, фуқаролар об-ҳаво шароити ва қутқарувчиларнинг тавсияларига эътибор бермасликда давом этмоқда.

Ўзбекистонга қайтаётган ва бошқа мамлакатларга сафар қилиш ниятида бўлган ҳамюртларимизни автобусларда узоқ масофаларга чиқмасликни қатъий тавсия қиламиз.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya