Мақола

318 13/08/2023

Қозоғистон ҳукумати республика фуқароларини хорижий мамлакатларда, жумладан Бирлашган Араб Амирликларида (БАА) ишга жойлаштиришнинг янги механизмларини фаол равишда ишлаб чиқмоқда. Бундан ташқари, Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги раҳбари Тамара Дусеинованинг сўзларига кўра,  хорижда меҳнат қилаётган Қозоғистон фуқароларининг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ташаббуслар кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда, “Деловые Эмираты” нашри хабар берган.

2023 йилнинг биринчи чорагидаги статистик маълумотларга кўра, ҳозирда Қозоғистоннинг 194 мингдан ортиқ аҳолиси мамлакат ташқарисида иш билан таъминланган. Шу нуқтаи назардан, чет элда ишлашни  танлаган қозоғистонлик ишчиларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш учун  Қозоғистон ҳамкор давлатлар, жумладан БАА, Туркия ва Буюк Британия билан қўшимча битимлар имзолашга интилмоқда.

Бундан ташқари, Қозоғистон хорижда ишлашни хоҳловчиларни қўллаб-қувватлаш тизимини ишлаб чиқмоқда. Потенциал мигрантлар тезкор меҳнат марказлари орқали тил бўйича кўмак, мажбурий тиббий кўрикдан ўтиш ва зарур ҳужжатларни олишда махсус портал орқали рўйхатдан ўтиш имкониятига эга.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация