Ўзбекистон фуқаролари бўлган йўловчи автобуси Қозоғистоннинг Жамбул вилояти Жамбул тумани «Қизил тан» қишлоғида аварияга учради.
15 июнь автобусларнинг бирида содир бўлган ёнғинда 31 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Улардан 3 нафари ўрта даражада тан жароҳати билан Тараз шаҳар тиббиёт масканига олиб борилган. Ҳозирда ушбу фуқароларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, дейилади хабарда.
Ўзбекистон ФВВ Қозоғистон ФВВдан олган дастлабки маълумотларига кўра, аварияга «Алмата-Тошкент» автомобиль йўлининг 545 кмда трикотаж маҳсулотлари ортилган юк машинасининг ёниши оқибатида, автомобиль йўлида юзага келган тирбандлик сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 18 январь куни «Самара—Чимкент» йўлининг 1068-километрида ёнғин содир бўлган. Ҳаракат давомида «Икарус» автобусида ёнғин чиққан, бу вақтда автобус салонида 55 йўловчи ва икки ҳайдовчи бўлган. Ёнғин оқибатида 52 киши ҳодиса жойининг ўзида ҳалок бўлган эди.
Айнан 2022 йилнинг ўзида Жамбил вилоятида 2 ва 14 май кунлари йўл ҳалокатлар содир бўлган. 2 май куни Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Жаулин туманида Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётган автобус ЙТҲга учраган. Автобусда 53 нафар йўловчи, жумладан, 47 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган. Ҳодиса оқибатида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси қурбон бўлган. 14- май куни юз берган ЙТҲда эса 23 фуқаро тан жарохати олган эди.