Maqola

1 260 30/11/2023

Патриарх Кирилл Россия расмийларини танқид қилиб, муҳожирлар муаммосига янада қаттиқроқ ёндашишлари кераклигини айтди. Москвада бўлиб ўтган ХХV Бутунжаҳон руслар кенгашининг ялпи мажлисида патриарх миграция Россиянинг маданий анъаналари учун жиддий муаммога айланганини ва бу борадаги нотўғри сиёсат давлат учун хавф туғдираётганини таъкидлаган.

Патриархнинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда Россияга чет эл ишчи кучининг чексиз оқими ижобий омил сифатида кўрилаётган эмиш. Унинг иддаосича, мигрантлар  оқимини чеклаш ва тартибга солиниши керак экан. Патриарх муҳожирларни танқид қилар экан, улар шаҳарлар қиёфасини, тил ва маданиятга ўзгартиришлар киритиши, шунингдек, жиноят манбаларига айланган анклавлар яратишини таъкидлаган. Патриарх бу муаммога расмийлар томонидан қатъий ёндашиш зарурлигини айтган.

Патриархнинг фикрича русийзабон фуқаролар учун паспорт олиш қийин, бошқа “бегона маданият” фуқаролари учун оддийроқ тартиб эканини даъво қилиб, бундан афсусда эканини айтган. Патриарх Россиядаги муҳожирларнинг ҳалол меҳнатига қарши бўлмаса-да, улар Россия жамияти ва унинг анъаналарини ҳурмат қилишлари муҳимлигини таъкидлаган.

Хулоса қилиб айтганда, патриарх давлатнинг қадр-қиммати иқтисодий фойда муҳимлигидан паст бўлиши мумкин эмаслигини таъкидлаб, миграция сиёсатига тузатиш киритишни талаб қилган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya