Мақола

3 144 08/12/2017

Москва областининг Раменское шаҳрида юз берган йирик ёнғин давомида ўзбекистонлик ишчилар ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА «Новости» минтақа тезкор хизматларидаги манбага таянган ҳолда хабар берди.

Ҳалок бўлганлар орасида икки аёл ва бир эркак киши борлиги айтилмоқда.

Бунга қадар Россия ФВВнинг минтақа бўйича бошқармаси вакиллари ўн нафар ходимни қутқариб олган. Интернетда фавқулодда ҳодиса юз берган жойдан олинган илк кадрлар пайдо бўлди.

Роликларнинг бирида бинонинг биринчи қаватидаги хона ёнаётганини кўриш мумкин. Кучли ёнғин фонида ўт ўчирувчилар турибди, улар оловни йўқ қилиш ҳаракатида.

Россия ОАВнинг хабар беришича, ўн киши жуда катта қийинчилик билан хавфсиз жойга олиб ўтилган. Ёнғин пайтида иккинчи қаватда бўлган инсонлар деразалардаги панжаралар туфайли асирлар аҳволига тушиб қолган. Уларни қутқаришда воқеага гувоҳ бўлган инсонлар кўмак берди, улар ташқаридан металл панжараларни синдиришди ҳамда жабрланганларни чиқариб олишди. Бироқ уч киши – эркак ва икки аёлни қутқаришнинг имкони бўлмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг бари – дўкон ходимлари, ўзбекистонлик ишчилар.

Манба: Kun.uz

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация