Мақола

1 974 17/06/2022

“Тошкент-Самара-Тошкент” йўналишидаги поезд ҳаракати 23 июндан йўлга қўйилади. 2022 йил 23 июндан бошлаб  № 5/6 “Тошкент – Самара – Тошкент” йўналишидаги йўловчи поезд ҳаракатланиши бошланади.

“Тошкент – Самара – Тошкент” поезди ҳафтанинг пайшанба куни соат 19:05 да Тошкент-Марказий темир йўл вокзалидан жўнаб кетади ва шанба куни соат 18:14 да Россия Федерациясининг Самара темир йўл вокзалига етиб боради. Шунингдек, Самарадан якшанба куни соат 16:11 дан йўлга чиқиб, сешанба куни 16:56 да Тошкент-Марказий вокзалига етиб келади.

Тошкентдан Самарагача бўлган темир йўл масофаси 2271 км.ни ташкил этади. Поезд 48 соат ҳаракатланади.

“Тошкент – Самара – Тошкент” йўналиши бўйича қатновчи йўловчи поезди 11 вагондан иборат бўлиб, 3 та  купе, 7 та плацкарт ва вагон-ресторандан иборат.

“Тошкент Волгоград Тошкент” поезди ҳаракати 25 июндан бошланади. Жорий йилнинг 25 июнидан бошлаб Тошкент ва Волгоград ўртасида йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади.

№ 323/324 “Тошкент – Волгоград – Тошкент” поезди 11 та вагон: 3 та купе, 7 та плацкарт ва вагон-ресторандан иборат бўлиб, Тошкент-Марказий вокзалидан шанба куни соат 23:58 да жўнайди ва сешанба куни соат 09:56 да Волгоград вокзалига етиб боради.

  • Волгограддан жўнаш сешанба кунлари 19:59 га ва Тошкент вокзалига етиб келиш – жума куни соат 06.54 га тўғри келади.
  • Тошкентдан Волгоградгача бўлган темир йўл масофаси 2996 км ни ташкил этади. Поезд йўлда 60 соат ҳаракатланади.
  • Чипталар нархи  харид вақтига қараб плацкарт учун 1,3 миллион ва  купе учун 2,1 миллион сўмдан бошланади.

Нархлар тўғрисидаги аниқ маълумотларни сотув муддатига қараб чегирмаларни ҳисобга олган ҳолда www.chipta.railway.uz ва www.e-ticket.railway.uz сайтлари орқали билиб олиш мумкин. (Эслатиб ўтамиз, электрон чипта сотиб олиш арзонроқ бўлади, чунки унда касса бадали тўланмайди).

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин. 

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация