Maqola

1 319 18/12/2023

Путин Россия Федерацияси президентлигига номзод сифатида кўрсатилиши бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Москвада ВДНХда бўлиб ўтган съездида “Единая Россия” Владимир Путиннинг Россия Федерацияси президентлигига номзод сифатида кўрсатилишини бир овоздан қўллаб-қувватлади.

Бир кун олдин сайловчиларнинг ташаббускор гуруҳи 2024 йил мартида бўлиб ўтадиган Россия президентлигига сайловларда ўз-ўзини кўрсатган номзод сифатида Путин номзодини қўллаб-қувватлаган эди.

Путин “Единая Россия”га қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди ва нутқида Россия жамияти “ҳокимиятнинг барча тармоқлари етуклик, куч ва барқарорликни намойиш этганини” таъкидлади. “Ғарб элитаси”нинг Россияни беқарорлаштириш бўйича режалари, “дунёнинг кўплаб минтақаларида бир неча бор синовдан ўтган “рангли тўнтаришлар” иш бермади ва бўлмайди ҳам”, деб таъкидлади.

“Россия давлати суверен ва демак, чинакам халққа тегишли бўлади”, деди Путин. У “Россия баъзи давлатлар сингари колбаса эвазига ўз суверенитетидан воз кечиб, кимгадир қарам бўлмаслигини” таъкидлади.

Путиннинг бу ва бошқа баёнотларининг ҳар бири залга йиғилганлар томонидан олқишлар билан кутиб олинди.

Владимир Путин бешинчи муддатга президентликка даъвогарлик қилмоқда. 2020 йилда қабул қилинган Конституцияга киритилган тузатишлар унга 2036 йилгача ҳокимиятда қолиш имкониятини беради.

Президентликка номзод сифатида расман рўйхатдан ўтиш учун Путин 300 минг сайловчи имзосини тўплаб, Марказий сайлов комиссиясига топшириши керак.

Путиннинг сайлов штабини ҳам тузиш керак бўлади. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бу “ўз вақтида” амалга оширилишини айтган.

Россия президенти сайловлари 2024 йил 15-17-март кунлари бўлиб ўтади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya