Maqola

1 677 18/11/2023

Россия саноати ва компанияларида “кадрлар етишмаслиги” одатий ҳолга айланган.

“Россия темир йўллари” бош директорининг ўринбосари Дмитрий Шаханов “Россия транспорти” форумида мажбурий меҳнатга жалб этилган маҳбуслар ва чет эл фуқароларини ишга жалб қилишнинг ностандарт усуллари ҳақида гапирган. Буларнинг барчасига ишчиларнинг кескин танқислиги сабаб бўлмоқда.

Унинг сўзларига кўра, Россия саноати ва компанияларида “кадрлар етишмаслиги” одатий ҳолга айланган. Шахановнинг фикрича, бу инқироз сабаблари демографиянинг пастлиги ва саноатнинг, жумладан, мудофаа саноатининг фаол ривожланишидадир.

Бош директор ўринбосари иш ҳақи учун “пойга” бўлиши мумкинлигидан хавотир билдирган. Унинг фикрича, иш ҳақи пойгасини давлат даражасида тўхтатиш лозим.

Бироқ, камомадни қоплаш учун Россия темир йўллари ностандарт ечимларни кўриб чиқмоқда, масалан, маҳкумларни иш билан таъминлаш. Шаханов бундай ёндашувнинг хатарли эканини тан олди, лекин бу, айниқса, чекка ҳудудларда қўшимча имконият эканини таъкидлайди.

Мигрантлар бир қатор муаммоларга, жумладан, рублдаги иш ҳақи масалаларига қарамай, кадрларнинг иккинчи манбаига айланмоқда. Шунга қарамай, Россия темир йўллари хорижий фуқароларни янада фаол жалб қилишга тайёрлигини билдирмоқда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya